26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балиқчилар беллашганда

ҚР “Балиқ овлаш спорти” федерацияси ва Туркистон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қайиқларда балиқ овлаш бўйича “Turan fest” халқаро турнири бошланди. Ўтрор тумани, “Жетикўл” балиқ овлаш ҳудудида уюштирилган халқаро мусобақада 12 мамлакатдан, яъни Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан келган спортчилар куч синашади.
Мусобақа ўтаётган Жетикўлда “Кўллар тизимини янгилаш” лойиҳаси ниҳоясига етгач, қўшимча 300 млн. метр куб сув тўпланиб, Туркистон шаҳрининг экологик аҳволи яхшиланди ҳамда кичик ва ўрта бизнес, сайёҳликни ривожлантиришга кенг йўл очилди. Бу ерга дарахт кўчатлари ўтқазилиб, одамлар дам оладиган боҳаво жойга айланди.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов балиқ овлаш туризмининг миллатлар ва давлатлар дўстлик, маданий алоқаларининг ривожланишига туртки беришини алоҳида таъкидлади.
– Бой тарих ва хушманзара табиатга эга Туркистон вилоятига хуш келибсиз! Лойиҳа сайёҳлик соҳаси ривожига ҳисса қўшиб, анъанага айланишига умид қиламиз. Биз сайёҳлик ва спорт соҳасини биргаликда ривожлантириш учун амалий ишларга кўчганмиз. Мамлакатимизда тенгсиз сув спорти мажмуасининг қурилиши улкан воқеа бўлди, – деди С. Қалқаманов.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари касбий овчилик ва балиқ овлаш турларини уюштирувчиларнинг, яъни аутфитерларнинг мусобақани июнь ойида ўтказиб, сайёҳлик соҳасига салмоқли маблағ туширилишини маълум қилди.
– Бунинг учун “Туркистон вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг 2024 йилгача мажмуавий режаси” доирасида йирик сув иншоотлари қурилмоқда. Метеорологларнинг айтишича, олиб борилаётган ишлар натижасида минтақада намлик даражаси ортиб, ҳарорат 1,5 даражага пасайган. Туркистон магистрал канали таъмирлангач, 60 млн. метр куб сув тежалади. “Кенгсай-Қўсқўрған-2” сув омбори лойиҳаси тўлиқ ишга туширилса, шаҳарга қўшимча 34 млн. метр куб сув етказилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-07, 01:57 367
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.