26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев: ''Биз келажак учун масъулмиз''

Қозоғистон Президенти ХIV KazEnergy Евроосиё форуми иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди

Президент Марказий Осиёда биринчи Жаҳон Энергетика ҳафталигининг ўтказилишини қўллаб-қувватлади.
– Бу ҳафта Қозоғистонда дунёнинг 90та давлати раҳбарияти ва арбоблари йиғилишди. Глазгодаги иқлим ўзгариши бўйича CОP26 конференцияси арафасида биз эришилган натижалар ва умумий келажакка муносабатларимизни муҳокама қилиш учун йиғилдик, – деди Қ. Тўқаев.
Президент бу борадаги миллий устуворликлар ва мажбуриятларга тўхталар экан, Қозоғистон иқлим ўзгаришига қарши кураш ва Париж шартномаси мақсадларига эришиш юзасидан дунёвий саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.
Президент, шунингдек, дунё тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйганини айтди.
– Мен Ҳукуматга 2030 йилгача электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари улушини 15 фоизгача оширишни топширдим. Бугунги кунга қадар 2000 МВтга яқин муқобил энергия манбалари ишга туширилди. Қозоғистон мақсадларга эришишнинг тўғри йўлида. Бироқ, углерод бетарафлигига эришиш учун бу етарли эмас, – деди Президент.
Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат ўз сиёсатига мувофиқ, энергия ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги, рақамлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш каби асосий йўналишларни илгари сурадиган қатор миллий лойиҳаларни ишлаб чиқаётганини таъкидлади.
– Бу лойиҳалар жуда муҳим, чунки улар миллиардлаб одамларнинг бизнес ва кундалик ҳаётининг «янги меъёри»га айланади, – деди Президент.
Мухтасар қилиб айтганда, Президент анжуман муҳокама майдонининг ўзига хослигини қайд этди. Шу билан бирга, у бу учрашув етакчи экспертлар учун жаҳон мойилликлари, башоратлари ва режалари билан танишиш учун яхши имконият яратишини, бу жаҳонга дунёвий мақсад – иқлим ўзгаришининг олдини олиш ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконини беришини таъкидлади.

Аkorda.kz, 2021-10-09, 01:54 417
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.