26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституцион ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти

Мамлакатимизга қўшни Мустақил Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўзбекистон Республикасида Президент сайловлари ўтказилишига ҳам саноқли кунлар қолди. Икки мамлакат ўртасида маданий, маънавий, савдо-сотиқ, иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилаётган айни паллада, ўзбекистонлик кўп биродарларимиз Қозоғистон ҳудудида вақтинча истиқомат қилишмоқда, таълим олаётганлар, ҳам сайёҳ сифатида келганлар, ҳам иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида ташриф буюрганлар бор.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловлари ўтказиладиган сана – жорий йилнинг 24 октябри Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг  бош Консуллиги, Туркистон шаҳрида истиқомат қиладиган Ўзбекистон фуқароларини 15 октябрь куни Б. Саттарханов кўчаси, 29-уйдаги Х. А. Яссавий  номидаги  Халқаро қозоқ-турк университетида, 18 октябрь куни Сариоғоч тумани Бўстонлиқ кўчаси, 9-уйда “Буранов” ХТ биносида муддатидан илгари сайлов пункти ташкил этилишини маълум қилади. Сайловчилар овоз бериш тартиби билан www.saylov.uz интернет саҳифасида батафсил танишишлари ҳамда +7 727 390-26-16, +7 727 299-20-70 телефон рақамларига хабарлашиб, kz.uzconsulate@mfa.uz электрон почтасига хат йўллашлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги фуқароларни конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш ва муҳим сиёсий тадбирда иштирок этишга чақиради.

Хорижда овоз бериш учун нима қилиш керак?

Хориждаги фуқароларимиз сайловдан камида 15 кун олдин Ўзбекистоннинг  дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган УСКларга ёзма тарзда ариза бериши керак.
Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz сайти орқали электрон мурожаат жўнатиш ҳам мумкин.
Хориждаги УСК сайловчиларни овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида хабардор қилади.
Овоз бериш УСК жойлашган давлатнинг маҳаллий вақти билан 8.00дан 20.00гача давом этади.
Хорижда муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланиб, 3 кун қолганда тугайди.

2021-10-14, 02:01 130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.