26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят жамоаси рекордни янгилади

Ақтўбе шаҳрида сузиш бўйича мамлакат чемпионатида Туркистон вилояти спортчилари жамоаси 6та олтин, 9та кумуш ва 10та бронза медални қўлга киритиб, медаллар сони бўйича рекордни янгилади.
Мусобақага республикамизнинг 15та  минтақасидан келган 20та жамоа, 250 нафар иштирокчи қатнашиб, энг яхшилари аниқланди. Туркистон вилояти шарафини вилоят сув спорти турларига ва олимпиада захирасини тайёрлашга ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари ҳимоя қилишди. Беллашув натижасига кўра Туркистон вилояти спортчилари 25та совринга эга бўлишди. Қозоғистон чемпионатида илк бор Д. Марасанова, Д. Злобина, Д. Васильченко ва М. Болдирёва 200 метрга эркин усулда сузишдан ғалабага эришди.
Келгуси йилнинг март-апрель ойларида вилоят сузувчилари Қозоғистоннинг саралаш мусобақаларида иштирок этишади. Бу турнир ёзги Осиё ўйинларига саралаш босқичидир. Масъулиятли мусобақага  тайёргарлик бошланиб кетди.


Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-14, 02:36 161
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.