26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Германия тадбиркорлари билан ҳамкорлик

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рашид Аюпов Германия Федератив Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Моника Иверсен билан учрашди. Унда икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашилиб, агросаноат мажмуаси, янгиланган энергия манбалари, чиқиндини қайта ишлаш, илғор технологиялар, шунингдек, минтақада сайёҳликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
– Туркистон шаҳрини 2050 йилгача ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз. Шаҳарнинг тарихий, сайёҳлик марказига айланишига ишончимиз комил. Келажакда йилига 5 миллион сайёҳни қабул қилишни кўзлаганмиз. Вилоятимизда Германия билан ҳамкорликда сармоявий лойиҳалар амалга оширилган, келажакда Германиянинг ташқи савдо палатаси вакиллари билан шартномалар тузиб, илғор технологиялар соҳасида сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаганмиз, – деди Рашид Аюпов.
Учрашув якунида вилоят ҳокимининг ўринбосари меҳмонларни Туркистон вилоятининг сармоявий имкониятлари билан таништириб, германиялик тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор соҳаларида ҳамкорлик қилишга чақирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-14, 03:03 409
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.