26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят халқ саноғида пешқадам

Туркистон вилоятининг 912 087 фуқароси умуммиллий халқ саноғидан онлайн тартибда ўтди. Жами бугунги кунгача саноқда иштирок этган аҳоли улуши 44,2 фоизни ташкил этмоқда.
Онлайн саноқдан ўтганлар сони бўйича Туркистон вилояти пешқадам. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида айтилди.
Вилоят раҳбари Миллий халқ саноғи муҳим сиёсий жараён эканини таъкидлаб, масъул шахсларга ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштиришни топширди. 1 октябрдан бошлаб, халқ саноғини анъанавий оралаш усулида юритиш бошланди. Онлайн саноқдан ўтиш вақти 15 октябргача давом этади. Ушбу тадбирга 2384 одам жалб қилинган. Улар эмланган. Ҳудудларда 341 инструкторлар бўлими ташкил этилган, улар зарур ускуналар ва тегишли ёпиқ алоқа каналлари билан таъминланган.
Девон мажлисида барқарорлаштириш ишлари бўйича ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари баҳолари ўсишининг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Ушбу йўналишдаги ишлар доимий назоратда ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳосини асоссиз оширмаслик юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Бугунги кунда вилоятдаги барқарорлаштириш жамғармасида қиймати 544,1 млн. тенгега тенг 5 791,5 тн. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва сабзавотлар сақланмоқда. Йил бошида барқарорлаштириш жамғармасини тўлдириш мақсадида 595,8 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари (макарон маҳсулотлари – 55 тн., ун – 87, карам – 142 тн., гуруч – 243,8 тн., кунгабоқар мойи – 20 л., шакар – 48 тн.) харид қилинди.
Бундан ташқари, йил бошидан буён Туркистон шаҳрида янгидан очилган “Эко бозор” ҳудудида 10 марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси уюштирилиб, унда 367,8 млн. тенгелик 732 тонна товар бозор баҳосидан 15-20 фоиз арзон баҳода сотувга чиқарилди. Шунингдек, Туркистон шаҳридаги 13та ижтимоий дўкон ва 5та йирик савдо уй орқали кундаликда 3,5 тонна 17 хил маҳсулотлар белгиланган баҳода фуқароларга сотилмоқда. Йил охиригача Туркистон шаҳрида қўшимча 2та ижтимоий дўкон очиш режалаштирилган.
Ижтимоий аҳамиятга эга 19 хил товарнинг 16 тури минтақада етиштирилади. Истеъмол меъёрига мувофиқ, ушбу маҳсулотлар билан вилоят аҳолиси ортиғи билан таъминланмоқда. Чунончи,  картошка, сабзи билан 1,5 баравар, пиёз 3,1, карам 4,2, гўшт 1,5, сут билан 7 баравар. Парранда гўшти билан 26,4 фоиз, тухум билан таъминлаш даражаси 41 фоизни ташкил этади. Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш масаласи барча туман, шаҳар раҳбарларига юкланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-14, 03:05 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.