26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ саноғи – ижтимоий ҳаёт ойнаси

2021 йил 1 сентябрь куни Қозоғистонда аҳолини умумий миллий рўйхатга олиш жараёни бошланди ва у 30 октябргача давом этади.
Илк бор рақамли технологиялар ёрдамида, онлайн тартибда ўта бошлаган тадбирнинг дастлабки босқичи махсус сайт sanag.gov.kz орқали амалга оширилди. Унда жами 7 млн.дан зиёд одам иштирок этди (аҳолининг 38 фоизи). Аввал хабар қилганимиздек, халқ саноғида Туркистон вилояти пешқадам, гаджет ва смартфонлар ёрдамида 917 759 одам рўйхатга олинди.
16 октябрь куни соат 00.00дан бошлаб sanag.gov.kz сайтида онлайн рўйхатга олиш тартиби тўхтатилди. Энди хонадонма-хонадон юриб, бевосита рўйхатга олиш бошланди.
Аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок эта олмаган, яъни онлайн рўйхатдан ўтмаган фуқаролар энди мусоҳабачи ёрдамида саволларга жавоб беришлари мумкин. Кўк рангли шарф (махсус белгиси бор), гувоҳнома (йўриқчининг фотосурати, исм-шарифи, ҳудудий статистика органи имзоси ва муҳри бор) ва кўк рангли портфель билан эшигингизни тақиллатган ходимларни бемалол мусоҳабачи деб қабул қилишингиз мумкин.
Ҳар 10 йилда ўтадиган мазкур аҳамиятли жараён учун 91та саволга жавоб бериш талаб этилади. Уйингизга келган ходимлар анъанавий қоғозлардаги тестлардан фойдаланмайди, уларнинг сумкасида махсус гаджет бор. Анъанавий саволлардан ташқари, миграция, пандемия, вакцина, тил билиш, даромад, оила ва никоҳ масалаларига оид янги саволлар борлиги, бу йилги тадбирнинг ўзига хос томонидир.

Нима учун аҳоли рўйхатга олинади?

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларига қараб, ҚРда сўнгги 10 йил ичида аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз берган ўзгаришларни билиш мумкин. Хусусан, мамлакат учун муҳим бўлган аҳоли таркибидаги ўзгаришлар, мамлакат, шаҳар, қишлоқларда ва минтақавий шароитда жинси ва ёши, оилавий аҳволи, этник таркиби, фуқаролиги, диний эътиқоди, таълим даражаси, тил билиши, уй хўжаликларининг (ва оилаларнинг) сони ва ҳажми, уй-жой шароитлари ҳақида батафсил маълумот тўпланади.
Миллий статистика бюроси тарқатган маълумотларга кўра, бу йилги ҳисоб акцияси учинчиси бўлиб, биринчиси 1999 йилда, иккинчиси 2009 йилда ўтган. Бу галги онлайн тартибда анкета тўлдиришнинг асосий сабаби карантин талаблари. Сўровномадаги 91та саволга жавоб берилгач (30 дақиқа), уяли телефонга СМС хабар келиб, аҳолини рўйхатга олиш жараёнидан муваффақиятли ўтгани маълум қилинди. Айтганча, электрон усулдан фойдаланиш тадбир учун ажратиладиган маблағнинг сезиларли камайишига таъсир қилибди.
Аҳолининг ҳаммаси ҳам мустақил равишда онлайн ўта олмайди, нафақадорлар рақамли технологияларни қўллай олишмайди. Шунинг учун уларга ҳокимлик, почта ва шу каби ижтимоий биноларда махсус участкалар тайёрланди.
Дарвоқе, ушбу муҳим тадбир натижалари бўйича Миллий статистика бюроси статистик тўпламларни чиқаришни режалаштирмоқда ва умумлаштирилган маълумотларни интернетда оммага тақдим этишга ваъда бермоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш чоғида Туркистон вилояти Жетисай туманида олти нафар узоқ умр кўрувчи фуқаро қайд этилди. Уларнинг ҳаммаси аёллар бўлиб, ёшлари 100 ёшдан ошган. Бир асрдан кўп умр кўрган момоларни онлайн шаклдаги жараён аниқлаб берди. Тумандаги энг кекса аёл
Забира Смаилова 1920 йилда туғилган, 9 фарзанди, 40 невараси ва 120 чевараси бор.
Сариоғоч ва Қазиғурт туманлари жараёнда фаолликни қўлдан бой бермай келишяпти. Дасталабки маълумотларга кўра, Туркистон вилоятида 2 061 562 одам истиқомат қилади.
 ҚРда офлайн тартибда бошланган иккинчи босқичда 20 мингдан зиёд ходим иштирок этмоқда. Уларнинг ҳаммаси эмланган ва махсус дастур жойлаштирилган планшетларга эга. Олинган барча маълумотлар шу заҳоти шифрланади ва Миллий статистика бюросининг марказий серверига юборилади.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида қатнашаётган ходимларнинг барчасига иш ҳақи ва транспорт харажатлари тўланади.

Н. МАВЛОНОВА, 2021-10-19, 21:55 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.