26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон кўчаларида 5G тармоғига бепул уланинг

Элимиздаги йирик алоқа оператори “Қазақтелеком” Туркистонда 5G таянч станциясини ишга туширди. Бу эса шаҳарнинг Бекзат Саттарханов шоҳкўчасидаги бешинчи бўғин уяли алоқа тармоғининг 5G-хот спот-ҳудудини яратиш имконини берди.
Туркистон – Қозоғистоннинг қадим шаҳарларидан бири, у вақт ўтиши билан ички ва ташқи туризм марказларининг бирига айланиши керак. Аммо кўп асрлар муқаддам Самарқанд, Бухоро, Хивадан ўтган карвон йўлларининг чорраҳасида пайдо бўлган аҳоли манзилининг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш учун телекоммуникация соҳасида ҳам кўламдор инфратузилма барпо этиш зарур. Ушбу йўналишда жорий йилнинг кузида вилоят бешинчи бўғин уяли алоқа тармоғини ўрнатишга дастлабки қадам ташлади.
– 5G соҳасидаги кўплаб синовлар ва қалдирғоч лойиҳалардан сўнг, компаниямиз ўзининг инфратузилмасига асосланган доимий тармоғини ишга туширган ҳолда, ушбу соҳанинг технологик етакчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади, – дейди “Қазақтелеком” ҲЖ бошқармасининг раиси Қуанишбек Есекеев. – Бу тармоқ шаҳарнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари учун очиқ, 5Gга мослаштирилган смартфонларни қўлланувчилар “оғир” дастурларни юклаш вақтида сифатли видео мағсулотлари томоша қилиш вақтида, янги андазанинг барча ўзгачаликларини баҳолайдиган бўлади. Натижада 3G/4G тармоқлари билан таққослаганда, 5G тармоғидаги тезлик ва ўтказувчанликнинг тафовути сезилади.
Компания раҳбарининг айтишича, 5G технологияси мобилли интернет учун ҳам, фуқароларга симсиз интернетга қўшилишни таъминлаш учун ҳам, ақлли ишлаб чиқаришда ҳам кенг қўллаш мумкин. Шунингдек, “Ақлли шаҳар” элементларини жорий қилиш имконини беради.
Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Рашид Аюповнинг айтишича, Туркистонда 5G тармоғини ишга тушириш нафақат минтақа, балки Қозоғистон учун муҳим. Бу тизимнинг Туркистонда ишга туширилиши шаҳарни бошқаришда янги сценарийларни жорий қилиш, транспорт инфратузилмасини рақамлаштириш ҳамда “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, 5G тармоқларига эркин кириш шаҳримизда сайёҳлар оқимини оширишда қўшимча рағбатлантириш воситасига айланади, бу бизнинг келажакдаги бош вазифаларимиздан бири, – деди у.
“Қазақтелеком” Туркистонда тушови кесилган илк лойиҳа – Қозоғистон рақамли иқтисодиётининг тараққиётига ҳамда компанияларнинг рақамли трансформациясига асос бўладиган бутун мамлакат бўйлаб қуриладиган келажак алоқа нуқталарининг прототипига айланишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-10-21, 01:23 399
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.