26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазифа 100 фоиз бажарилди

Жорий йилда футболдан Қозоғистон Премьер-лигасида илк бор иштирок этган Туркистоннинг “Туран” жамоаси мухлислар ишончини оқлаб, олий лигада ўрнини сақлаб қолди.

Яқинда туркистонлик футболчилар Ўрал шаҳрида “Ақжайиқ” жамоаси билан учрашиб, 1:1 ҳисобида дурангга эришди. Натижада, жамоанинг очкоси 25тага етиб, 12-ўриндан жой олди. “Қайсар” ва “Жетису” жамоалари эса биринчи лигага йўл олишди.
Чемпионат бошида вилоят раҳбарлари “Туран” жамоасига Премьер-лигада қолиб, иложи борича жадвалда юқори ўринларни эгаллашни топширганди. Хуллас, юкланган вазифа бажарилди.
1-лигада ўйнаётган вилоятнинг “Мақтаарал” жамоаси 43 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Қолган икки турда ижобий натижага эришса, жамоа Премьер-лигага йўлланма олади.
Хотин-қизлар футболида Туркистон вилоятининг “Томирис-Туран” жамоаси чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Умуман олганда, вилоят ҳокими Ў. Шўкеев вилоятда футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ҳозирги кунда Туркистонда “Туран” футбол клубининг академияси қурилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-21, 01:24 428
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.