26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл бирлигини мустаҳкамлашда ассамблеянинг ролига устуворлик берилади

Нур-Султан шаҳрида  ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Қозоғистон халқи Ассамблеяси Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси ўтди. Унда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ХХIХ сессияси қарорлари ва Давлат раҳбарининг “Эл бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – давлат тараққиётининг мустаҳкам таянчи ” Мактубини амалга оширишда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва давлат органларининг асосий вазифалари муҳокама қилинди. Мажлисда Давлат раҳбари эл ҳамжиҳатлигини сақлаш, жамоат бирлашмалари институтини ривожлантиришнинг  муҳимлигини таъкидлади.

–Бугун  Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида  йиғилдик. Мустақиллик йиллиги Қозоғистон учун жуда муҳим тарихий босқичдир. Бу йиллар мобайнида биз кучли давлат қурдик, иқтисодиётимизни ривожлантирдик ва халқ фаровонлигини оширдик. Буларнинг барчасига бирлигимиз орқали эришдик. Элбоши  Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсати туфайли мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Унинг самарадорлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. Қозоғистондаги барқарорлик ва тинчлик жамиятдаги бирдамлик ва тенгликдан, ўзаро ишонч ва ҳурматдан бошланади,  – деган  Давлат раҳбари мамлакатимиздаги мактаб битирувчилари қозоғистонлик жамиятга  баркамол, рақобатбардош бўлиб киришиши ва давлат тилини ўзлаштиришлари зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бошқа тилларни ҳам ўрганишнинг фойдаси бисёр эканлигига тўхталди.

Мажлисда Туркистон вилояти Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва ҚХА Оналар кенгашининг этнослараро тотувликни ривожлантириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг маърузаси  тингланди. Минтақа раҳбари этнослараро алоқаларни мустаҳкамлаш  вилоятдаги Қозоғистон халқи Ассамблеясининг  ролига тўхталди. Унинг айтишича, минтақада  истиқомат қилаётган барча аҳоли учун маданият ва анъаларнани ривожлантириш учун барча имкониятлар ва инфратузилма ташкил этилган.

–2 млн.дан зиёд фуқароси бор минтақада 50га яқин этнос вакиллари истиқомат қилади. Вилоят ассамблеяси  таркибида 34та этномаданият бирлашмаси  ва 9та жамоат муассасалари  халқ бирлигини  кучайтириш, умумий мақсадга бириктириш йўлида самарали ишларни  амалга оширмоқда. Биз  эски услубдаги чора-тадбирларни тўхтатиб, этнослараро алоқаларни мустаҳкамлаш  бўйича аниқ ва тизимли ишларга кўчдик. Қозоқ тилини ривожлантириш йўналишида 10та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Бугунги кунда Туркистон вилоятида этнос вакиларининг 92 фоизи қозоқ тилини ўзлаштирган. Шунингдек, минтақада этнослараро алоқалар бўйича харита тайёрланиб, муҳим масалалалар муҳокама қилинди. Шу туфайли қарийб  2 минг  масала ёки саволнинг жавоби топилиб, 5000  нафар давлат ходими ва полициячилар, жамоат вакиллари махсус тренингдан ўтди, – деди Ў. Шўкеев.

Шунингдек, вилоят раҳбари этнослараро масалаларни одилона  ҳал этиш учун асосий йўналишларга тўхталди.

–Биринчидан, Туркистоннинг тарихи, маданий ва маънавий салоҳиятини тарғиб қилиш орқали этнослар ва  эл бирлигини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширамиз. Элбошининг тарихий қарори Туркистонни зиёрат марказигина эмас, Қозоғистонда яшайдиган турли этнос ҳамда Туркий оламнинг қутлуғ макони сифатида ривожлантириш  имконини  берди. Бунга сайёҳларнинг кўплаб ташрифи далил. Жорий йилнинг ўзида кўҳна шаҳарга келган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан  5,5 баравар  ошди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги  Халқаро Қозоқ-Турк университетида бу йўналишда кенг  қамровли билимга эга бўлган битирувчилари нафақат вилоятда балки бутун республика бўйича ишлар юритмоқда, – деди вилоят раҳбари.

Бундан ташқари, турли этнос вакиллари ўқийдиган мактабларда  кўптиллиликни ривожлантириш орқали янги интеграциявий ҳамда ижтимоий лифтиларни шакллантириш, бошқа миллат вакиллари орасида тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида қишлоқ аҳоли манзилларини ривожлантириш ишларини юритиш, вилоятда этнослар  кўп яшайдиган аҳоли манзилларидан мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларига кўчириш учун ижтимоий-иқтисодий имкониятлар  яратиб, рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳам йўлга қўйилган.

Онлайн тартибда ўтган мажлисда ҚР Президенти Қ. Тўқаев Туркистон вилоятида Дўстлик уйини ташкил этиш вазифасини топширди. 

Ассамблеянинг аввалги биноси Шимкент шаҳрида жойлашганлигидан, жорий йил сентябрда шаҳар ҳокимлиги балансига ўтган. Хозир Ассамблея вилоят бошқармалари уйида жойлашган. Туркистон вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистонда янги намунадаги Дўстлик уйи қурилишини маълум қилди.

Тадбир якунида Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамда давлат органларининг жамиятдаги тотувлик ва бирликни таъминлаш соҳасидаги хизмати ва вазифаларининг   аҳамиятини тилга олиб, ишларнинг  самарадорлигини оширишни топширди.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-22, 04:54 545
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.