26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Собир Раҳимов Соврини ғолиблари аниқланди

Туркистонда уч кун давом этган кураш мусобақалари якунланди.  2002-2004 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасидаги мусобақалар мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони генерал-майор Собир Раҳимов хотирасига  бағишланди.

Туркистон шаҳридаги «OLIMPIC CENTER»  спорт мажмуасида ўтказилган халқаро мусобақада Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистоннинг энг яхши полвонлари иштирок этишди.Турнирда 410 эркак курашчи ва 110 нафардан ортиқ хотин-қиз  спортчи иштирок этди. Совринлар 11 вазн тоифасида топширилди.

Бронза медалини 52 кг. вазн тоифасида халқаро турнирда Туркистон вилояти шарафини ҳимоя қилган Динмуҳаммед Мергенбай қўлга киритди. Бронза Куандиқ Шалкарга буюрди. 79 кг. вазн тоифасида Элнар Шилдебай олтин медални, 86 кг. вазн тоифасида туркистонлик Бекзат Тилдебаев ва Имангали Қалдибек бронза медалини қўлга киритди.

Туркистон вилояти курашчи хотин-қизлари «темир генерал» соврини учун куч ва яхши техникани намойиш этишди. 50 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган туркистонлик аёл Балжан Шокир ғолиб бўлди. 53 кг. вазн тоифасида Шуғила Ўмирбек кумуш, Енлик Қабилбек бронза медали соҳибига айланди.

Данагул Малкен турнир ғолиби, Мадина Ўман кумуш медални қўлга киритди. Нулифар Раимова бронза, Шамшиябану Тастанбек кумуш медални қўлга киритди. 72 кг. вазн тоифасида Нуржамал Нурма кумуш, 76 кг. вазн тоифасида ёш спортчи Араилим Алтинбек кумуш медал соҳибига айланди. Турнир ғолиб ва ​​совриндорларига қимматбаҳо совғалар ва махсус дипломлар топширилди.

Бу мусобақаларда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон полвонлари яхши ўйин кўрсатишди. Уларнинг спортчилари ҳам совринли ўринларни эгаллашди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-22, 05:02 217
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.