26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ТАШАККУР

Ҳозирги кунда Туркистон вилояти – “яшил” ҳудудда. Вилоят бундай кўрсаткичга пандемияга қарши курашда олдинга сафда юрган тиббиёт ходимларинниг касбий маҳорати ва жонкуярлиги, шунингдек, соғликни сақлаш тизимини зарур захиралар билан таъминлашда вилоят раҳбариятининг қўллови натижасида эришиб келмоқда.

Тезкор ва сифатли ишлар минтақада инфекциянинг қуйи даражадалигини кўрсатиб, назоратга олиш имконини берди. 

Туркистонга ташриф буюрган ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари, доктор Кэролайн Кларинваль вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан учрашувда қуйидаги маълумотларга тўхтатилиб, минтақадаги пандемияга қарши тадбирларни ижобий баҳолади.

Туркистонга келган ЖССТ делегациясининг мақсади – минтақадаги коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнини таҳлил қилиш, эпидемиологик  вазият билан таншиш ва тиббиёт ходимлари билан тажриба алмашиш.

Учрашувда томонлар COVID-19га  қарши ҳаракат чоралари, минтақа фуқароларининг соғлигини яхшилашга оид масалаларни муҳокама қилишди. Ўмирзақ Шўкеев Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг Қозоғистонга кўрсатилаётган ғамхўрлиги ва ҳар томонлама қўллови учун расмий вакилга миннатдорлик билдирди.

– Биз соғликни сақлаш масалалари бўйича ЖССТ билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз. Минтақада турк намунасидаги давлат-хусусий ҳамкорлик доирасида кўпсоҳали касалхона қурилишини юритиш, маҳаллий тиббиёт ходимларини хорижда ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан экспертлар  қўллови ва ЖССТнинг илмий асосланган тавсия базаси ушбу лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишнинг мустаҳкам негизи бўла олади, – деди вилоят ҳокими.

Доктор Кэролайн Кларинваль ЖССТ минтақа раҳбарларининг COVID-19 иллатига қарши курашдаги куч-ғайрати, шунингдек, пандемиянинг олдинги сафида  турган тиббиёт ходимларининг маҳорати ва меҳнатига юксак баҳо берди.

– Биз иллатга қарши курашда сизнинг шахсий сиёсий куч ва иродангизни юксак  баҳолаймиз. Тиббиёт ходимларининг COVID-19га қарши курашнинг дастлабки сафидаги саъй-ҳаракатларига гувоҳмиз, бу эса инфекциянинг кенг тарқалиб кетиши олдини олди. Ўз навбатида, биз жамоатчилик саломатлиги, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва инфекцияларни назорат қилиш, юқумли бўлмаган касалликлар, руҳий саломатлик, лабораториявий сифат менежменти захираларини сафарбар қилиш ва бошқа соҳаларда техник тажрибаларни қўллашга ҳамда баҳам кўришга тайёр, – дея хулоса қилди Кларинваль.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-10-22, 07:48 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.