26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл бирлигини мустаҳкамлашда ассамблеянинг аҳамиятига устуворлик берилади

Нур-Султан шаҳрида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Қозоғистон халқи Ассамблеяси Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси ўтди. Унда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ХХIХ сессияси қарорлари ва Давлат раҳбарининг “Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – мамлакат равнақининг мустаҳкам пойдевори” Мактубини амалга оширишда Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва давлат органларининг асосий вазифалари муҳокама қилинди. Мажлисда Давлат раҳбари эл ҳамжиҳатлигини сақлаш, жамоат бирлашмалари институтини ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Бугун  Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида йиғилдик. Мустақиллик байрами Қозоғистон учун жуда муҳим тарихий босқичдир. Ўтган йиллар мобайнида биз кучли давлат барпо қилдик, иқтисодиётимизни ривожлантирдик ва халқ фаровонлигини юксалтирдик. Буларнинг барчасига бирлигимиз орқали эришдик. Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсати туфайли мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликнинг ўзига хос модели шаклланди. Унинг самарадорлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган. Қозоғистондаги барқарорлик ва тинчлик жамиятдаги бирдамлик ва тенгликдан, ўзаро ишонч ва ҳурматдан бошланади, – деган Давлат раҳбари мамлакатимиз мактаб битирувчилари Қозоғистон жамиятига баркамол, рақобатбардош уйғунлашуви ва давлат тилини ўзлаштиришлари зарурлигини таъкидлади. 

Шунингдек, бошқа тилларни ҳам ўрганишнинг фойдаси бисёр эканлигига тўхталди.

Мажлисда Туркистон вилояти Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва ҚХА Оналар кенгашининг этнослараро тотувликни ривожлантириш борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг маърузаси тингланди. Минтақа раҳбари этнослараро алоқаларни мустаҳкамлашда вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг аҳамиятига тўхталди. Унинг айтишича, минтақада истиқомат қилаётган барча аҳолининг маданият ва анъаналарини ривожлантиришлари учун имкониятлар ва инфратузилма ташкил этилган.

– 2 миллиондан зиёд аҳолиси бор минтақада 50га яқин этнос вакиллари истиқомат қилади. Вилоят ассамблеяси таркибида 34та этномаданият бирлашмаси ва 9та ижтимоий тотувлик муассасалари  халқ бирлигини кучайтириш, умумий мақсадга бириктириш йўлида фаолият юритмоқда. Биз эски услубдаги ёндашувларга чек қўйиб, этнослараро муносабатларни мустаҳкамлаш  борасида аниқ ва тизимли ишларга кўчдик. Қозоқ тилини ривожлантириш йўналишида 10та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. 

Туркистон вилоятидаги этнос вакилларининг 92 фоизи қозоқ тилини ўзлаштирган. Шунингдек, минтақада этнослараро алоқалар бўйича харита тайёрланиб, муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

Шу туфайли қарийб 2 мингга яқин масала ёки саволнинг жавоби топилиб, 5000  нафар давлат ходими ва полициячилар, жамоат вакиллари махсус тренингдан ўтди, – деди Ў. Шўкеев.

Шунингдек, вилоят раҳбари этнослараро масалаларни атрофлича ҳал этишнинг асосий йўналишларига тўхталди.

– Биринчидан, Туркистоннинг тарихи, маданий ва маънавий салоҳиятини тарғиб этиш орқали этнослар жипслашуви ва эл бирлигини мустаҳкамлашни амалга оширамиз. Элбошининг тарихий қарори Туркистонни зиёрат маркази сифатидагина эмас, Қозоғистонда истиқомат қилувчи турли этнос ҳамда Туркий оламнинг муқаддас маскани сифатида ривожлантириш имконини берди. Бунга сайёҳларнинг кўплаб ташрифи далил. Жорий йилнинг ўзида кўҳна шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан  5,5 баравар  ошди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университетида бу йўналишда кенг  қамровли билимга эга бўлган битирувчилари нафақат вилоятда балки бутун республика бўйича ишлар юритмоқда, – деди вилоят ҳокими.

Бундан ташқари, турли этнос вакиллари билим оладиган мактабларда кўптиллиликни ривожлантириш орқали янги интеграциявий ҳамда ижтимоий дастакларни шакллантириш, бошқа миллат вакиллари билан келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қишлоқ аҳоли манзилларини ривожлантириш тадбирларини юритиш, вилоятда этнослар жипс яшайдиган аҳоли манзилларидан мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларига кўчириш учун ижтимоий-иқтисодий имкониятлар  яратиб, рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳам йўлга қўйилган.

Онлайн тартибда ўтган мажлисда ҚР Президенти Қ. Тўқаев Туркистон вилоятида Дўстлик уйини барпо этиш вазифасини топширди. 

Ассамблеянинг аввалги биноси Шимкент шаҳрида жойлашганлиги туфайли жорий йил сентябрь ойида шаҳар ҳокимлиги балансига ўтган. Ҳозир Ассамблея вилоят бошқармалари уйида жойлашган. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистонда янги намунадаги Дўстлик уйи бунёд этилишини маълум қилди.

Шунингдек, мажлисда “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев ва Тўлебий туман ҚХА қошидаги Ижтимоий тотувлик кенгаши раиси Сеит Бекмурзаевнинг маърузалари тингланди.

Тадбир якунида Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Ассамблеяси ҳамда давлат органларининг жамиятдаги тотувлик ва бирликни таъминлаш борасидаги хизмат ва вазифаларининг устувор йўналишларини таъкидлаб, ишлар самарадорлигини оширишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-10-23, 04:45 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.