26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлолнинг яна бир туҳфаси

Мустақиллик тенгдоши – «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг бугунги сони Туркистон шаҳрида чиқди

Газета ўттиз йилдан буён вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кўзгуси сифатида воқеалар ривожини саҳифаларида акс эттириб келмоқда.
30 йиллик фаолияти давомида фидокорона босиб ўтилган йиллар ва йўллар давомида газетани тайёрлаш жараёнларига журналистларнинг залворли меҳнати сингди.

Бунинг учун шундай қутлуғ байрам арафасида барча устозу шогирд қаламкашлар ижодига тасанно ва таҳсинлар айтишни, доим улар меҳнатини мамнуният билан эътироф этишни, ютуқлари бардавом бўлишни, келгусида ижодий ишларига юксак парвозлар тилашни ўзимизнинг бурчимиз, деб биламиз.
Нашрнинг буюк Истиқлолга тенгдош эканлиги дилларга ўзгача фахр бағишлайди. Ҳаёт завқи, вилоят ютуқлари, минтақанинг янги марказини бунёд этаётган ҳамюртларимизнинг матонатли меҳнатини кенг тараннум этиб келаётган газетанинг бугунги сони юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги санаси арафасида туркий оламнинг маънавий пойтахти – Туркистон шаҳридаги янги бино – «Алатау» медиа марказида нашрга тайёрланди ва газетхонлар қўлига етиб борди.
Ижодкорлар жамоасининг илк меҳнат куни билан табриклаб, таҳририятга Туркистон вилояти Жамоат кенгаши аъзоси Зуппархон Чолдонов  ташриф буюриб, таҳририят жамоасига ижодий баркамоллик тилади.
Шодиёна билан газетамизнинг барча муштарийлари, жонкуярларини табриклаймиз. Хонадонларингизда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суриб, эшигингиздан кириб келган маънавият жарчиси – “Жанубий Қозоғистон” билан доимо бирга бўлинг!


P.S. Бугундан эътиборан газета Туркистон шаҳрида чоп этилади. Шимкентда эса таҳририятнинг шаҳар бўлими фаолиятини давом эттиради.

Таҳририят., 2021-10-26, 03:01 426
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.