26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яшил иқтисодиёт – ёрқин истиқбол

Нур-Султан шаҳрида «Яшил идора» III республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди. Танлов “Яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш коалицияси” ва “G-Global» тараққиёти” ҳамжамияти томонидан ўтказилди.
Ташаббус Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги, Қозоғистон атроф-муҳит ташкилотлари ҳамжамияти ва Нур-Султан шаҳридаги ЕХҲТ дастурлари идораси шафелигида уюштирилди.
Танловнинг асосий мақсади – экология, «яшил» ва паст углеродли технологияларни тарғиб қилиш, биноларни экологик талабларга мувофиқлаштиришни фаоллаштириш ва энг яхши технологик ечимлардан фойдаланиш ҳамда экологияга масъул ташкилотларни оммалаштириш.
 Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 15 апрелидан 15 сентябригача 10 номинация бўйича қабул қилинди. Хусусан, таълим, соғликни сақлаш ташкилотлари, давлат органлари ва квази-давлат шўъбаси, халқаро ташкилотлар ва ваколатхоналар ҳамда бошқа муассасалар ўртасида танлов ўтказилди. Танловга 100дан зиёд аризалар тушди. Танлов комиссияси 30 нафар муносиб номзодни аниқлади.
Тақдирлаш маросимида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси вакиллари, Nur Otan партияси Атроф-муҳит кенгаши раиси
Э. Абаканов ва бошқалар иштирок этишди.
 Вилоятимиз шарафини «Мечта Маркет» МЧБ (раҳбари М. Бекжанов) ҳимоя қилди. У бошчилигидаги жамоа «Энг яхши бизнес-марказ» ва «Энг яхши савдо маркази» номинацияларида ғолибликни қўлга киритди.
Танлов ғолиблари диплом ва “Яшил идора” махсус белгилари билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-28, 01:37 342
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.