26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштириш – вилоят ҳокими назоратида

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг олдини олиш ва барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳақида ахборот берилди. Сўнгги икки ойда нарх динамикаси 0,5 фоизга пасайган. Ушбу муҳим масала вилоят раҳбарининг бевосита назоратида. Баҳони барқарорлаштириш мақсадида яқин кунларда барча бозорларда рейд, мониторинг тадбирлари кучайтирилади. Устама нархларни 10 фоиздан юқори оширмаслик юзасидан ва сотилаётган маҳсулотларнинг қонунийлигини текшириш ишлари юритилади.
Ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг асоссиз ўсиши олдини олиш мақсадида, йирик савдо марказлари ва савдо дўконлари, бозорлар билан вилоят миқёсида 1098та меморандум имзоланган.
Туркистон вилоят тадбиркорлик ва савдо бошқармаси раҳбари Н. Иманқуловнинг маълум қилишича, вилоят ҳокимлиги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат баҳоларини барқарорлаштириш мақсадида жами 570 млн. тенге ажратилган. Жумладан, «Magnum Cash&Carry» МЧБ, «Али Сауда» МЧБ, «Ғажайып-П» муассасаларига қарз берилган. Мазкур савдо марказлари маҳсулотларни бозор баҳосидан 10-15 фоиз арзон баҳода сотмоқда. Бугунги кунда барқарорлаштириш жамғармасида қиймати 573,7 млн. тенгелик 5865,2 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, гуруч, макарон, картошка, пиёз, сабзи, туз, кунгабоқар мойи) бор.
Шунингдек, тадбирда деҳқонлар ўз маҳсулотларини даллоллар орқали сотишаётгани ҳам тилга олинди. Воситачи-харидорлар озиқ-овқат баҳосини сунъий равишда оширмоқда. Шу муносабат билан Туркистон шаҳрида юзага келган улгуржи-таратиш маркази – Эко-бозор баҳони барқарорлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади. Янги савдо маркази – Туркистон вилоятининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотларнинг баҳосини барқарорлаштиришнинг самарали дастагига айланди, улгуржи-сотув марказининг хизматини бажарди.
Туркистон шаҳрида 13та ижтимоий дўкон мавжуд. Август ойидан бошлаб вилоят марказининг бешта савдо шохобчасида ижтимоий бурчаклар ташкил этилиб, уларда ижтимоий аҳамиятга молик товарлар белгиланган нархда, бозордагидан паст баҳода сотилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқатнинг чакана нархлари асоссиз равишда оширилишининг олдини олиш мақсадида Туркистон шаҳар ва вилоят ҳокимлиги томонидан 45та фармойиш чиқарилиб, 3та тадбиркорлик субъекти жаримага тортилди. Ишлар давом этмоқда.

2021-10-28, 01:39 390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.