26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: хотиржамликка ҳали эрта

Туркистон вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди. Сўнгги бир ҳафта мобайнида 190 кишининг хасталикка чалинганлиги аниқланди. Айни дамда минтақада 400га яқин киши мазкур инфекциядан даволанмоқда. Вилоят ҳокимлигида ўтган девон йиғилишида Туркистон вилоятидаги санитария-эпидемиологик аҳвол муҳокама қилинди.
Минтақадаги жами 1 миллиондан зиёд киши ПЗР тестдан ўтган. Бугунги кунга қадар инфекциявий ўринларнинг 37,2 фоизи банд, карантин ўринларининг 2,6 фоизида беморлар даволанмоқда. Жонлантириш ўринлари 33 фоизга қисқарди. Туркистон вилояти КВИга чалинганлик кўрсаткичи бўйича ҚРда яшил ҳудудда.
Кундаликда рўйхатга олинаётган беморларга кўра Туркистон вилояти республикада энг қуйи ўринда. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев шунга қарамай сақланиш чораларига риоя этиб, ҳушёрликни қўлдан бой бермасликка чақирди. Айниқса таълим муассасаларида карантин талабларига риоя қилиш жоизлигини таъкидлади.
– Ҳушёр бўлайлик. Ўзингизга яхши маълум, Россияда бу хасталик кун сайин ўсиб боряпти. Чегаравий ҳудудлар орқали бизга ҳам етиб келиш эҳтимоли бор. Шу боис ҳолат такрормаслиги учун тайёргарлик кўриш жоиз. Вирусга қарши кураш чораларига қатъий риоя этиш керак, – деди вилоят ҳокими.

2021-10-28, 01:42 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.