26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркий элларни теран томирлар бирлаштиради

ТУРКИЙ КЕНГАШ  ВA ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ  ИККИ ТОМОНЛАМА  ҲAМКОРЛИКНИ МУСТAҲКAМЛAШГА КЕЛИШИШДИ

Туркистон туркий оламнинг маданий ва маънавий марказига айланмоқда. Бугунги кунда бу йўналишдаги ишлар янада кучайтирилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг Туркий кенгаш бош котиби Бағдат Aмреев билан учрашувида маълум қилинди.
Б. Aмреев Туркистонда рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, Туркий кенгаш доирасида қатор муҳим ташаббусларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
– 2021йил 31 март куни “Туркистон – туркий оламнинг маънавий пойтахти” мавзуида ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида “Туркистон декларацияси” қабул қилинди. Ҳозирда Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан умумий сармоя жамғармасини яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда, – деди Бош котиб.
Шунингдек, Туркистоннинг нафақат тарихий-маданий, балки иқтисодий аҳамиятини ошириш йўлида ҳам кенгаш доирасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлади.
Ўмирзақ Шўкеев Туркистонда сармоя жамғармасининг расмий штаб-квартирасини очишни таклиф қилди. Шунингдек, Туркистонда эркин иқтисодий минтақа очиш, Туркистонда туркий давлатлар тадбиркорлари анжуманини ўтказиш учун логистика масалаларини ҳал этишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
– Бизга Туркистонни туркий оламнинг марказига айлантириш топширилган. Шу билан бирга, мен қардош давлатлар учун муштарак бўлган халқаро ташкилотлардан бирининг бош идораси Туркистонда бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Туркий кенгаш билан биргаликда биз йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз, – деди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Туркий кенгашнинг олий органи – Давлат раҳбарларининг кенгаши, доимий фаолият юритувчи ижро органи – Истанбул шаҳрида жойлашган Котибият. Туркий тилли мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ва ишончни мустаҳкамлаш, савдо, иқтисодиёт, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ташкилотнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Бундан ташқари, ТТДҲК шафелигида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси (ТуркПА) ва Туркий маданият ва мерос жамғармаси, Халқаро Туркий академия ва Ишбилармонлар кенгаши фаолият юритмоқда.
Икки минг йиллик шонли тарихга эга Туркистон шаҳрига туркий оламнинг маънавий пойтахти мақоми берилиши бежиз эмас. Туркистон қадимдан Туркий оламнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади. Қозоғистон ана шундай қадимий маданият ўчоқларига бой мамлакат. Юртимизнинг қайси ҳудудига борманг, етти иқлимга донғи кетган Туркистони латифдек гўзал ва қадимий обидаларга бой шаҳарларни учратасиз.

2021-10-28, 01:47 255
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.