26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбарига – олий мукофот

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт  Тўқаев  Туркманистоннинг «Битараплиқ» олий ордени билан тақдирланди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркманистон Президенти билан учрашуви доирасида Давлат раҳбарлари транспорт-логистика, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилдилар.
Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон  ва Туркманистон президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларини давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Қозоғистон Президенти дунёдаги оғир вазиятга қарамай, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик  – дўстлик, яхши қўшничилик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар. Тадбир ниҳоясида Қозоғистон Республикаси Президентини «Битараплиқ» ордени билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим  ўтди.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Президентга Олий мукофотни топширди.

Akorda.kz, 2021-10-28, 01:52 273
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.