26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Элбоши йўли'' экспедицияси Туркистонга келди

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан, Шамалғандан бошланган “Элбоши йўли” экспедицияси Туркистон шаҳрига етиб келди. Мақсад – ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Н. Назарбаевнинг ижодий ва сиёсий йўлини тарғиб қилиш, раҳнамо ҳаётидаги энг муҳим жойларга ташриф буюриш. Экспедиция таркибига “Эл умиди” ташаббусининг илғор ёшлари киритилди.
Делегация Туркистонга келиб, 14-29 ёш оралиғидаги “Элбоши медали” лойиҳаси иштирокчилари билан учрашди. Ёш етакчилар ва заковатли ёшлар ўзаро фикр алмашиб, илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда муваффақиятга эришиш йўлларини муҳокама қилишди. Бугунги  Туркистоннинг истиқболи ҳақида суҳбатлашиб, унинг равнақи Мустақилликнинг меваси эканлигини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида 276 нафар ёш йигит-қиз “Элбоши медали” лойиҳасида иштирок этиб,  бронза медалига сазовор бўлишган.
Жорий йилда давлат таълим грантлари 54 медаль соҳибига топширилди. Шу кунларда минтақада амалга оширилаётган лойиҳага 565 нафар йигит-қиз жалб этилган. Уларнинг 222 нафари бронза, 17 – кумуш медалига даъвогар. Дастур ижросини таъминлашда 19 нафар мураббий, 1 минтақавий мувофиқлаштирувчи ва 1 таҳлилчи иштирок этмоқда.
Экспедиция аъзолари Туркистондаги зиёратгоҳларни оралаб, марҳумлар руҳига Қуръон бағишлашди.
“Элбоши академияси”нинг расмий вакиласи Маржан Иманғалиеванинг айтишича, “Элбоши медали” совриндорлари ва “Эл умиди” лойиҳаси иштирокчиларининг кайфияти кўтаринки,  ўзаро ижодий муносабатларни мустаҳкамлашди, бой таассуротларга эга бўлишди.
Туркистон ва Шимкент шаҳарларидан сўнг делегация вакиллари Темиртау ва Нур-Султан шаҳарларига йўл олишади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-29, 00:12 276
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.