26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданият кунлари – маънавият кўприклари

ТУРКИСТОНДА ЖАМБИЛ ВИЛОЯТИНИНГ МАДАНИЯТ КУНЛАРИ ЎТДИ

Туркистонда Жамбил вилоятидан маънавий-маданий карвон келди. Жамбил вилоятининг “Буюк Ипак йўли. Тарих қаъридан – туркийлар бешигига” карвонини Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ва туркистонликлар кенг қулоч ёйиб кутиб олдилар.

Карвонни бошлаган Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Туркистон ва Таразнинг биродар шаҳарлар эканлигини таъкидлади.

– Қадим тарихга эга Туркистон ва Тараз шаҳарлари элимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келади. Бундан 25 йил муқаддам Элбоши Нурсултан 

Абишули “менинг энг асосий орзу-мақсадларимдан бири – Туркистонни нафақат туркий халқлар, балки мусулмонларнинг маънавий марказига айлантириш”, деган эди. Мана, 2-3 йил мобайнида Туркистоннинг гуллаб-яшнаётганига гувоҳ бўляпмиз. Минтақа тараққиётига Президентимиз Қасим-Жўмарт Кемелеулининг қўллови беқиёс. Туркистон – менга қадрдон шаҳар. Шу ерда меҳнат қилганим боис, шаҳарга қалбим яқин. Туркистоннинг чирой очаётганини кўриб, дилинг яйрайди. Сабаби, қозоқ эли учун ушбу шаҳарнинг аҳамияти беқиёс. Бугунги кунгача Жамбил вилояти Туркистонга битта иншоотни туҳфа этган эди. Биз бугун Туркистоннинг маънавиятига ўз ҳиссамизни қўшайлик, фуқаролари ва меҳмонларига хушкайфият тақдим этиш мақсадида махсус карвон билан келдик, – дея қадим шаҳарнинг равнақ топишида Ўмирзақ Естайулининг ташкилотчилик маҳорати юксак эканлигини ҳам таъкидлади:

– Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев “Элбоши Нурсултан Назарбаев Туркистонни ривожлантираман, халқаро миқёсда номини машҳур қилиб, тарихий адолатни ўрнатаман, дерди. У ушбу буюк мақсад амалга ошиб, тарихий адолат қарор топади, дерди. Ана шу мақсад амалга ошиб, бугун Туркистон янгиланиш даврини бошидан кечирмоқда. Мана, бугун янги қиёфадаги Туркистонга қўшни Жамбил вилоятидан карвон келди. Бундан жуда мамнунмиз. Бердибек Машбекули билан Ҳукуматда учрашганимизда Туркистонга дастлаб Жамбил вилояти вакиллари бориб, маданий кунларини ўтказиши кераклигини айтган эди. Ушбу ташаббус амалга ошди. Ўзи ҳам Туркистоннинг 1500 йиллигини ўтказишда муносиб ҳисса қўшган инсон. Жамбил вилояти туҳфа этган “Ташриф маркази” бугунги кунда сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатмоқда. Албатта, қурилиш давом этаверади, бинолар қад кўтараверади. Бироқ уларнинг барчаси ўз мазмун-моҳиятига эга бўлиши керак. Ҳозир пандемияга қарамай, элнинг маънавиятини юксалтирадиган тадбирлар тез-тез ўтказиб турилиши лозим. Бугун муқаддас заминга ташриф буюрган жамбилликларга миннатдорлигимни билдираман, – деди.

Туя ва от карвони билан келган жамбилликлар маданий кунларга алоҳида тайёрланган экан. Истиқлолнинг 30 йиллиги ҳамда шеърият султони Жамбил Жабаевнинг 175 йиллигига бағишланган Жамбил вилоятининг Туркистон вилоятидаги кунлари мазмунли тадбирлар билан  ажралиб турди. 

Дастлаб, Туркистондаги вилоят Ўқувчилар саройида “Таълим мазмунини янгилашда педагогларнинг касбий ваколатлигини ривожлантиришнинг педагогик асослари” мавзуида семинар-тренинг ўтди. Шаҳардаги этноовулда “Тараз – Буюк Даштнинг қадимий шаҳри” мавзуида сайёр кўргазма уюштирилди. 

Тараз шаҳри тарихи баён этилиб, маданияти, тарихий қадриятлари ва машҳур шахслари улуғланди. Кичик концерт дастури ва жамбиллик ёзувчи-шоирларнинг китоблар кўргазмаси кўпчилик эътиборига ҳавола қилинди.

Вилоят “Ёшлар имконият маркази” ходимлари билан тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди. Жамбиллик ва туркистонлик ёшлар уюшмалари етакчилари эркин фикр алмашиб, ўзаро иш-ҳаракат юзасидан  меморандум имзолади.

Этноовулдаги тадбирлардан сўнг Бердибек Сапарбаев ва Ўмирзақ Шўкеев ҳамда жамбиллик делагация “Ташриф маркази”, “Фараб” кутубхонаси ҳамда “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасини оралади. 

Туркистонликларга байрамона хушкайфият тақдим этган меҳмонлар республика “Туркистон овози” қўшиқ танловининг якуний концерти ва тақдирлаш маросимида иштирок этди. Қўш минтақа раҳбарлари қўшиқ танловида ғалабага эришган хонандаларнинг санъатига юксак баҳо бериб, ижодий муваффақиятлар тилашди.

2021-11-16, 02:50 455
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.