26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир ўринбосари – Туркистонда

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Марат Қўжаев махсус хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди. Мақсад – “Ички ишлар органлари янгиланишининг 2019-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси” доирасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш. 

Туркистон вилояти полиция департаментининг маълумотларига кўра, вазир ўринбосари Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан учрашди. Учрашувда вилоятдаги криминал вазият ва жиноятчиликка қарши амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан суҳбатлашди. Сўнг Туркистон вилоят ҳокимлигида жойлашган таҳлилий гуруҳ ходимлари билан учрашди.

Шунингдек, вазир ўринбосари вилоят марказидаги муҳим сайёҳлик иншоотларига бориб, сайёҳлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилган “SOS” тугмачалари, стационар бекатларнинг фаолияти билан танишди.    

Бугунги кунда ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг бевосита топшириғига мувофиқ, участка полиция нозирларининг хизмат доираси кенгайиб, уларни техникавий ускуналар билан таъминлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш орқали жиноятнинг камайишига ҳисса қўшиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Полиция генерали М. Қўжаев Туркистон шаҳар полиция бошқармасига қарашли 4-, 6- таянч пунктларига борди. Унда участка инспекторларининг хизматини назорат қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш тадбирларига боғлиқ топшириқлар берди.

Туркистон вилоят полиция департаментига ташриф буюрган Марат Шадетханули “Тезкор бошқарув маркази”нинг фаолияти билан ҳам танишди. Полициячилар видеокамераларининг ишлаши, хизмат кўрсатиш полицияси ва рақамлаштиришга доир амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, ўз баҳосини берди. Ушбу марказда шаҳардаги барча видеокамералар назорат қилинади.

Бугунги кунда республика миқёсида одам сонига нисбатан жиноят сони энг кам минтақа – Туркистон вилояти. Ўз навбатида, шундай натижага эришишда ТНМнинг ҳиссаси улкан. Шунингдек, видеоназорат камералари ёрдамида амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятда – 104 та, вилоят марказида 32 та жиноят вақтида очилган. Таъкидлаш жоизки, видеоназорат камералари ўрнатилган жойларда йўл-транспорт ҳодисалари деярли тўхтаган. 

М. Қўжаев Туркистон вилояти Полиция департаменти шахсий таркиби ходимлари билан учрашиб, мажлис ўтказди.

– Туркистонни барча маънавий пойтахт ҳамда сайёҳлик маркази сифатида яхши билади. Шунинг учун, муқаддас масканнинг тартиб посбонлари, сизлар ҳар доим ўз ишингизга масъулият билан ёндашиб, жиноятни очишда адолатли бўлишингиз лозим. Бунинг учун Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг бевосита топшириғи билан ҳамда ҚР ИИВ Е. Турғимбеков назорати остида қатор лойиҳалар амалга ошмоқда. Шахсий таркиб орасида порахўрлик, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар умуман юз бермаслиги жуда муҳим, – деди полиция генерали.

Сўнг вазир ўринбосари Полиция департаменти қошида очилган “Фуқароларни қабул қилиш хонаси”да ва янгидан барпо этилаётган вилоят Полиция департаменти биносининг қурилиш майдонида бўлди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-11-20, 04:23 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.