26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳарни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи

Туркистон шаҳри туркий оламнинг маънавий-маданий маркази сифатида ривожланмоқда. Бунинг учун махсус мажмуавий режа тузилиб, Ҳукумат томонидан тасдиқланди.

Сўнгги уч йилда амалга оширилган ишлар натижасига кўра, Туркистон шаҳри ривожланишининг 1-босқичи тугатилиб, асосий ижтимоий инфратузилмаси барпо этилди.

Жами 445 млрд. тенгега янги 251та лойиҳа амалга оширилиб, 123та иншоот қурилиши тугатилди. Халқаро аэропорт, Маъмурий-тадбиркорлик ва Маънавий-маданий марказлар барпо этилди, уларни ўзаро боғлайдиган Б. Саттарханов шоҳкўчаси тубдан таъмирланди. Махсус иқтисодий ва индустриявий минтақалар барпо этилди. Шаҳар ҳудудида “Яшил белбоғ” барпо этиш мақсадида 13 минг гектар ерга 3,5 млн. туп ниҳол ўтқазилди. Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг 2-босқичига тўхталсак, у 4 ҳудудда амалга оширилмоқда:

1-ҳудуд – аэропорт майдони. Бу ерда 100 ўринли меҳмонхона, 3 самолётга мўлжалланган ангар, 400 гектар ўрикзор, 50 гектар ерга иссиқхона, 10 минг бош йирик қорамол бўрдоқилаш мажмуаси, 1200 бош товар-сут ишлаб чиқариш фермаси барпо этилади.

2-ҳудуд – Маъмурий-тадбиркорлик маркази. Бу ҳудудда теннис маркази, муз саройи, от-спорт мажмуаси, ҳордиқ ўринлари ва муҳандислик инфратузилмаси барпо этилади. Шунингдек, 4,8 млн. квадрат метр (46 минг квартира) фойдаланишга бериш режаланмоқда. Соғликни сақлаш соҳасида 570 ўринли кўп тармоқли касалхона, тез тиббий ёрдам станцияси, Она ва бола маркази қурилади.

3-ҳудуд – Б. Саттарханов шоҳкўчаси. Хиёбон бўйлаб спорт мажмуаси, “Ясси” истироҳат боғи, йирик савдо марказлари, 182 гектар университет ботаника боғи, “Парк Лайн” коттеж мажмуаси барпо этилади.

4-ҳудуд – Маданий-маънавий марказ. Култепа қалъасининг тарихий қиёфасини тиклаш, “Ҳазрат Султон” музей-мақбараси ҳудудини ободонлаштириш режаланмоқда. Бундан ташқари, "Карвон Сарой" уй-жой мажмуаси, “Аманат” коттежи шаҳарчаси, Medina Palace меҳмонхонаси, “Хилват” маданий-маънавий маркази барпо этилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 1,3 триллион доллар йўналтирилади, унинг 77 фоизи хусусий сармоялардир. Янги мажмуани мақсадга мувофиқ амалга ошириш натижасида 2025 йили ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 3,6 трлн. тенгега етказилади.

2021-11-22, 23:42 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.