26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлар сони ошмоқда

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Туркистон вилоятига 1 миллион 300 мингдан зиёд меҳмон ташриф буюрди. Агар 2019 йили пандемияга қадар ташриф буюрувчилар сони 1 миллиондан ошса, бултур, 2020 йили пандемия даврида чекловлар туфайли Туркистон шаҳрига 300 мингдан зиёд киши ташриф буюрган. Жорий йилда “яшил ҳудудда”ги минтақага келганлар сони 5,5 баравар ошган.

2018 йилга нисбатан вилоятда 148та меҳмонхона бўлса, бугунги кунда вилоятда яна 40та меҳмонхона барпо этилмоқда. Энди 188та меҳмонхона кунига 8 минг сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Шу билан бирга, янги меҳмонхоналар қурилишига сармоядорларни жалб этиш, сайёҳларнинг келишига қулай шароит яратиш ишлари юритилмоқда. 

– Жорий йил карантин чоралари енгиллатилганидан сўнг Туркистон шаҳрида қатор халқаро тадбирлар ўтди. Олти давлатнинг парламентлари вакиллари иштирокида ўтган ТуркПА сессиялари, туркийтилли давлат вакилларига мўлжалланган медиафорум шулар жумласидан, – деди вилоят раҳбари ўз сўзида. 

Таъкидлаш жоизки, вилоят туризм соҳасини узлуксиз ривожлантириш орқали 2025 йили сайёҳлар оқими ҳамда ташриф буюрувчиларнинг сонини 2,5 миллион кишига ошириш режаланмоқда.

2021-11-22, 23:45 392
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.