26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Овул – эл бешиги'' – янгиланишлар сари интилиш

Туркистон вилояти бўйича 2021 йилда “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида 302та лойиҳани амалга оширишга бюджетдан жами 16,1 млрд. тенге ажратилди.
 Натижада минтақада қўшимча 8та мактаб қурилиб, 10та мактаб тубдан  таъмирланади. Битта шифокорлик амбулаторияси қад ростлаб, 4та соғликни сақлаш иншооти таъмирланади. Бундан ташқари, режага мувофиқ 2та спорт, 2та маданият иншооти, 15та газ таъминоти ва 13та электр таъминоти иншоотлари барпо этилмоқда, 300та ички кўча ўртача таъмирдан ўтказилмоқда.
Бу ҳақда вилоят ҳокими  Ў. Шўкеев раислигида ўтган девон мажлисида айтилди.
“Овул – эл бешиги” лойиҳаси – раҳбариятнинг доимий назоратида. Вилоят стратегия ва иқтисодий тараққиёт бошқармаси раҳбари Қанат Қаипбек ўз маърузасида уларни амалга ошириш чоғида 2 мингдан зиёд иш ўринлари барпо этилганини таъкидлади.
Йил охиригача 291та иншоотни, 25та иншоотни эса келгуси йилда фойдаланишга топшириш режаланмоқда.
Бугунги кунда эса  209та иншоотда ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Қолган иншоотлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ йил охирида фойдаланишга топширилади. Шу тариқа йил охирида 86та аҳоли манзили замонавийлаштирилади.
Минтақа раҳбари ушбу биноларни топшириш чоғида белгиланган муддат ва сифатига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-25, 20:17 259
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.