26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олтин кузнинг олтин лаҳзалари

Туркистонда ҚР Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб, “Олтин куз–2021” ҳосил байрами ўтди

Туркистон вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳаси меҳнаткашлари жорий йилни улкан ютуқлар билан поёнига етказяпти. Деҳқончиликни ранг-баранглаштириш натижасида 3,3 млн. тонна ҳосил олиниб, рекорд кўрсаткичга эришилди. Туркистондаги “Конгресс Холл” биносида “Олтин куз – 2021” байрами тадбири ўтди ва унда қишлоқ хўжалиги мевалари натижалари сарҳисоб қилинди. 

Даставвал, Туркистон минтақасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси уюштирилди.

Сўнг, тантанали йиғинда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев барча деҳқонлар ҳамда чорвадорлар, агросоҳа вакилларини ҚР Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклади.

– Сизларни касб байрамингиз – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Куни кеча Nur Otan партияси сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлисида Элбоши Нурсултан Назарбаев “давлатчиликнинг етти устуни” тамойилларига алоҳида тўхталди. Унинг биринчиси – Мустақиллик. Жорий йил Мустақилликнинг 30 йиллигини қарши оляпмиз. “Мустақиллик кўприги”, “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўли, “Бейнеу–Бўзай–Шимкент” газ қувури орқали юзлаб хонадонлар газ билан таъминланди. Импорт газга қарамлик камайиб, минтақанинг 60 фоизи табиий газга уланди. Туркистон шаҳри уч йилда таниб бўлмас даражада ўзгарди. Минтақада чорвачилик ривожланмоқда. Гўшт экспорти бўйича Туркистон вилояти мамлакатимизда биринчи ўринга чиқди. Шу билан бирга, обикор ерларни ўзлаштириб, сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштиришда ҳам Туркистон вилоятининг салоҳияти юксак. Об-ҳавоси қулай. Минтақамиз агросоҳа бўйича юртимизда пешқадам. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг ушбу ютуқлардаги ҳиссаси залворли, – деди вилоят раҳбари ўз нутқида.

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида пешқадам деб топилган соҳа мутахассислари ҳамда энг яхши туман раҳбарларининг меҳнатлари муносиб баҳоланди. Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев байрам билан ҳамюртларимизни қутлаб, бир гуруҳ фуқароларга ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Меҳнат фахрийси” медалини топширди.

Шу жумладан, Ж. Шарип, Қ. Еспенбетов, К. Ахметов, Қ. Асирауов сингари фуқароларга эҳтиром кўрсатилди. Б. Шампиев, Ҳ. Азимов, Х. Ниёзметов “Қишлоқ хўжалиги соҳасининг аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шу билан бирга, минтақа раҳбари илғор туман, шаҳар ҳокимларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаларини топширди. Туманлар орасида биринчи ўринни Сайрам тумани эгаллаб, туман ҳокими У. Садибеков тақдирланди. Аграр соҳага сармоя жалб этишдан Қазиғурт тумани ҳокими А. Абдуллаев ҳамда Ўрдабоши туманининг ҳокими Б. Батиршаев илғор, деб эътироф этилди. Ширкатлар бўйича маҳсулот ҳажмини оширишда Мақтаарал тумани етакчи бўлса, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини кредитлашда Жетисай тумани илғор, деб топилди. Шунингдек, чорва ва экин хўжалигининг турли соҳалари бўйича пешқадам, деб топилган туманларнинг раҳбарлари ҳам эътибордан четда қолмади.

Тадбирда Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев 25 энг илғор агротузилма вакилларини ҳам тақдирлади. Уларнинг орасида “Tulpar May” МЧБнинг директори Т. Серикбаев, “Жумабай” деҳқон хўжалигининг раиси Ж. Маханов, “Шарбулақ” ишлаб чиқариш ширкатининг раиси Е. Ашир, “Барыс-2050” ишлаб чиқариш ширкатининг раиси М. Анетов ва бошқалар бор.

 Таъкидлаш жоизки, жорий йил экинларни ранг-баранглаштириш натижасида вилоятда сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ўртача 20 центнерга ўсиб, ҳосилдорлик ўтган йилга нисбатан 500 минг тоннага ошди. 10 ойда ялпи маҳсулот ҳажми 805,3 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 128,7 млрд. тенгега ўсди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2021-11-27, 04:03 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.