26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Европа Иттифоқи ва Қозоғистон: ҳамкорлик истиқболлари

Қозоғистон Президенти Бельгия Қироллигига расмий ташриф билан борди

Давлат раҳбарининг икки кунлик ташрифи доирасида Брюсселда Бельгия ва Европа Иттифоқи раҳбарияти билан учрашди. Шунингдек, Қозоғистон Президенти Бельгия Қироли Филипп билан учрашиб, Бош вазир Александр Де Кроо ва Европа Кенгаши президенти Шарл Мишель билан музокаралар ўтказди.
Давлатлар ўртасидаги мустаҳкам ишонч ва ҳамкорликнинг амалий натижаларига эришишга қатъий ўзаро интилиш уни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар очмоқда. Бугун мамлакатлар бунинг учун зарур салоҳиятга эга экани қайд этилди.
Учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари шерикликнинг янги йўналишларини самарали ривожлантириш мақсадида турли даражадаги мулоқотни фаол давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.
Ташриф доирасида Қасим-Жўмарт Тўқаев Европа комиссияси раисаси Урсула Фон Дер Ляйен билан учрашиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди ҳамда Қозоғистон ва ЕК ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама мулоқотлар, шу жумладан, иқтисодиёт, қонун устуворлиги, демократик янгиланишлар, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми жадал ортмоқда, Европа етакчи компанияларининг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб қилган ҳолда йирик сармоявий лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
Қозоғистон ва ЕК ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларни якунлаш ва уни тез фурсатда қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
***
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Бельгияга расмий ташрифи арафасида Европа ташқи алоқалар хизматининг Россия, Шарқий ҳамкорлик, Марказий Осиё, Минтақавий ҳамкорлик ва ЭХҲТ бўйича бошқарувчи директори Микаэл Зиберт Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларга ўз муносабатини билдирди.
– Биз Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тўқаевнинг Брюсселга ташрифини кутмоқдамиз.  Бу Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлардаги муҳим воқеадир, чунки Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади.
Қозоғистон иштироки ушбу ҳамкорликни ижобий томонга ривожлантирмоқда. Биз Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришни  кўзламоқдамиз, –  деди Микаэл Зиберт.
Эслатиб ўтамиз, Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) Европа Иттифоқининг дипломатик хизмати ҳисобланади. У Европа Иттифоқи ташқи ишлар идораси раҳбарига кўмак кўрсатади.

Қозоғистон ва жаҳон ахборот агентликлари маълумотлари асосида, 2021-11-27, 04:12 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.