26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлол раҳнамоси

2021 йил 22 ноябрь куни Нур-Султан шаҳрида ҚР Парламенти Мажлиси ташаббуси билан халқаро парламент анжумани ўтди.
Унда Мажлис, Сенатнинг бир гуруҳ депутатлари қатнашди. “Элбоши. Мустақиллик. Парламент” мавзуидаги анъанавий тадбир эл Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида Тўнғич Президент кунига бағишланди. Ушбу халқаро анжуманда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Россия, Словакия парламентларининг раҳбарлари, Европа Парламенти, ТуркПа парламент вакиллари ва таҳлилчилар ҳамжамияти иштирок этди.
Мазкур халқаро анжуманга келган делегатлар Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти, Элбоши Н. А. Назарбаевнинг давлатни шакллантириш, унинг сиёсий тизимини такомиллаштириш ҳамда барқарорликни таъминлаш йўлидаги улкан меҳнатини, халқаро даражадаги нуфузи юксак эканлигини  эътироф этишди. Тадбирда Ўзбекистон Парламенти Раисининг ўринбосари О. Тожиев Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Н. А. Назарбаевга ўзбек-қозоқ муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун улкан миннатдорчилик билдирди.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари О. Ф. Тожиевнинг Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти кунига бағишланган халқаро парламент анжуманидаги нутқини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қадрли парламент анжумани иштирокчилари! Ҳамкасблар!
Аввало, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Зайруллаули таклиф ва ушбу халқаро тадбирда нутқ сўзлаш имкониятини бергани учун самимий миннатдорчилик билдираман.
Фурсатдан фойдаланиб, Қозоқ халқининг атоқли фарзанди, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти, Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаевга Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдаги бебаҳо ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси номидан чуқур миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз. Қозоғистоннинг барча муваффақиятлари унинг номи билан боғлиқ: давлатчиликни мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамиятни шакллантириш, замонавий ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ошириш.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромон ўғли Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилдан буён Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўтказиб келинмоқда.
Эътиборлиси, ҳурматли Нурсултан Абишули бу ташаббусни дарҳол қўллаб-қувватлади ва биринчи саммитни Қозоғистонинг бетакрор пойтахтида ўтказди.
Президентларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиёда ишонч, ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамкорликка асосланган янги геосиёсий вазият вужудга келди.
Сўнгги йилларда Президентларимиз – Шавкат Миромон ўғли Мирзиёев ва Қасим-Жўмарт Тўқаев раҳнамолигида икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари юксак эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Бугун Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари янги ижтимоий-сиёсий  босқичга кўтарилди.
Хабарингиз бор, 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтди. Қозоғистон томонидан 56 киши халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди, улардан 7 нафари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Мажлиси вакилларидир.
Парламент сайловларида қозоқ дўстларимиз  иштирок этгани учун ўзбекча миннатдорлик билдираман – Катта раҳмат!
23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси қуйи палатасида Қозоғистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари жаноб Асқар Шакиров раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томонлама парламентлараро алоқаларни янада такомиллаштириш, парламентлараро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Мен Парламентлараро ҳамкорликнинг фақат иккита хусусиятини қайд этмоқчиман. Биринчидан, кейинги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқаларда сезиларли фаоллик кузатилиб, икки давлат ўртасида парламент йўналишидаги муносабатлар қайта тикланди. Иккинчиси – Қозоғистон Республикаси Парламентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Парламентлараро гуруҳи доирасидаги тизимли парламентлараро алоқалар йўлга қўйилди.
Ҳурматли Нурлан Зайруллаули!
Мен қуйидаги ташаббусларни таклиф қилмоқчиман:
Учинчи Маслаҳат кенгашида Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромон ўғли Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида келгуси йил Тошкент шаҳрида минтақавий парламент форумини ўтказишни таклиф қилди.
Парламентлараро ҳамкорликка тизимли тус бериш доирасида парламентлараро гуруҳларимиз учун қўшма иш режаси ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.
Парламент дипломатиясининг ҳаракатчан концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳурматли Нурлан Зайруллаули,
Ҳамкасблар!
Қозоқ халқининг донишмандлари айтганидек,  “Туысы жақын – жақын емес, қөнысы жақын – жақын”.
Биз қардош Қозоғистон билан дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини юксак қадрлаймиз ва энг яқин дўстимиз билан ўзаро мулоқотлар ва ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиламиз. Ўйлайманки, улуғ аждодларимиз Алишер Навоий ва Абай Қунанбаев руҳи бизни бу йўлда руҳан қўллаб-қувватлайди.
Биз эса халқларимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун имкон даражасида барча ишларни амалга оширишга тайёрмиз.
Фурсатдан фойдаланиб, сизни яқинлашиб келаётган муҳим сана – Республика Мустақиллик куни (16-17 декабрь) билан табриклаб, қардош Қозоғистон халқига янада фаровонлик тилайман.
Эътиборингиз учун ташаккур!

2021-11-30, 03:06 366
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.