26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маълумотларга бой китоблар...

ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Миллий хавфсизлик қўмитаси ушбу соҳага оид китобларини чоп этишни мақсад қилганди. Яқинда ушбу режа доирасида Қўмита раиси Карим Масимов таҳрири остида “Давлат чегараси” ва “Махсус хизматлар хроникаси. Инсонлар тарихи, воқеа ва далиллар” китобларининг тақдимоти Туркистон шаҳридаги “Фараб” кутубхонасида ўтказилди.
Тадбирда ҚР МҲҚнинг Туркистон вилояти бўйича департамент бошлиғи, МХ генерал-майори А. Дуйсебаев, “ҚР МХҚ органлари фахрийлари” республика жамоат бирлашмасининг вилоят филиали раиси, истеъфодаги полковник К. Ромашов ва ҚР МХҚ Туркистон вилояти бўйича департамент вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу китобларда миллий хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатимизнинг чегарасини муҳофаза қилишга залворли ҳисса қўшган инсонлар ва чегарачиларнинг сермашаққат хизмати тилга олинган. Шунингдек, китобда ошкора маълумотлар ва чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлар ҳам ўрин олган. Маълумотлар аниқ шахслар, воқеалар ва далилларга асосланган, ҳужжатли фильм яратилиши қатъиян ман этилган ҳолда, бевосита иштирокчилар руҳий ҳолати, ҳис-ҳаяжонлари акс этган.
Тадбирда сўз олган ёзувчи Мархабат Байғут китоблар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
– Ушбу китобларни ўқиган инсон аввало, ушбу соҳада хизмат қилувчи, ўз Ватанининг бир қарич ери учун жонини фидо айлайдиган содиқ чегарачилар, турли ҳарбий жараёнларда тезлик билан жонбозлик кўрсатувчи уддабуро раҳбарлар фаолияти, турфа инсонлар тарихи билан танишиб, уларнинг фидойиликларига тасаннолар айтишади. Дарҳақиқат, мен ҳам китобларни мутолаа қиларканман, мамлакатимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, республика миқёсидаги турфа хил жараёнларнинг муваффақиятли якунланишидан воқиф бўлдим. Иштирокчиларнинг ички дунёси, ҳис-ҳаяжонлари билан яшадим. Ушбу китоблар 2 минг нусхада чоп этилибди, аслида бу оз. Таклифим, китоблар кўпроқ нусхада қайта чоп эттирилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Мажлисда, шунингдек, юқорида тилга олинган масъулиятли хизмат ходимлари ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-12-07, 04:50 258
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.