26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бастакорга бюст ўрнатилди

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Арис шаҳридаги Маданият уйида Қозоғистон халқ артисти, бастакор, “қозоқ вальсининг қироли” Шамши Қалдаяқовнинг ёдгорлик-бюсти тантанали равишда очилди. Шунингдек, Ш. Қалдаяқовнинг ижодини оммалаштириш мақсадида ҳайкал қошида “Шамши бурчаги” ташкил қилинди.
Тадбирда шаҳар аҳолисидан ташқари Алматидан ташриф буюрган зиёлилар вакиллари ҳам иштирок этишди. Унда нутқ сўзлаган шаҳар ҳокими Гулжан Қурманбекова буюк бастакорнинг ижоди халқимиз орасида юксак ҳурматга сазовор эканлигини таъкидлади.
Ёдгорликнинг очилиш тантанаси Арис шаҳар Маданият уйи санъаткорларининг концерт дастурига уланиб кетди.
Таъкидлаш жоизки, ёдгорлик-бюст муаллифи – асли Арис шаҳрида туғилган Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Тилеуберди Бинашаев ўз санъат асарини шаҳарнинг 65 йиллигига ҳадя қилди.
Вилоят минтақавий алоқалар хизмати.

2021-12-14, 20:47 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.