26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Муҳаббат минораси'' – Туркистонда

Туркистон мусиқали драма театрида режиссёр Нурқанат Жақипбайнинг “Муҳаббат минораси” спектаклининг тақдимоти ўтди.
Янги саҳна асари қисқа ҳаёти давомида бой мерос қолдирган Талаптан Ахметжановнинг “Соҳибжамол ва рассом” асари асосида саҳналаштирилган. Премьера “Алаш” адабий мукофоти, Валентин Пикуль ва Ўралхан Бўкей номидаги мукофотларнинг лауреати, ёзувчи-драматургнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан уюштирилди.
Бир муҳаббат тарихи акс эттирилган спектакль Туркистон мусиқали драма театрида  замонавий кўриниш касб этди. Тақдимотда дунёга машҳур “Амати” тарихий мусиқали асбоби билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрида истиқомат қиладиган мусиқачи Элдар Сапараев ҳам қатнашди. Маълум бўлишича, дунёда бундай мусиқа асбобининг учтагина донаси мавжуд.
Бош ролларни Ақбўта Рахат, Жулдиз Абдукаримова, Адил Ахметов ва Нурқанат Жақипбай ижро этишди. Айнур Кўпбасарова – бадиий раҳбар, Қабил Халиқов – рассом. Мадина Муратпекова балетмейстер бўлса, спектаклнинг мусиқасини басталаган театрнинг мусиқа бўлими мудири, бош бастакори Хамит Шанғалиев.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-23, 20:24 242
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.