26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республика ўқувчилар айтишуви ўтди

Туркистондаги Ўқувчилар саройида мактаб ўқувчиларининг республика айтишуви ўтиб, тадбир ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги ва буюк оқин Жамбил Жабаев таваллудининг 175 йиллигига бағишланди.
Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси, Ўқувчилар саройи ҳамда Болалар ва ўсмирлар маркази томонидан ташкил этилган ушбу беллашувда Алмати, Қизилўрда, Жамбил ва яқин атрофдаги туманлардан 12 ўқувчи иштирок этди.
Айтишувнинг асосий мақсади – қозоқ санъатининг ўзига хос жиҳатларини ёшлар орасида тарғиб этиш, миллий санъатнинг ушбу турини ривожлантиришдан иборат эди.
Айтишув икки соат давом этди. Е. Қулахмет (Шимкент), С. Аллажар (Шимкент), Д. Бўлисбек (Ўтрор тумани), Э. Амирхан (Қизилўрда), Т. Бўлат (Туркистон), А. Жунисбек (Жамбил)лар ғолиблик шоҳсупасидан жой эгаллашди. Бош совринни Алмати вилоятидан келган Ақнур Зинулла қўлга киритди. Ғолибларни вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Рақимбек Жўлаев тақдирлади.
Уларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-23, 20:33 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.