26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўргазма уюштирилди

Туркистондаги “Конгресс холл” мажмуасида ҚР Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, “Құрмет” ордени соҳиби, ҚР Санъат Академияси академиги, халқаро “Турон” мукофотининг лауреати Айнабек Ўспановнинг “Туркистон тарихи” мавзуидаги кўргазмаси очилди. Маънавий аҳамияти юксак кўргазмани ҚР Маданият вазирлиги ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлигининг шафелигида Туркистон вилоят маданият бошқармаси ҳамда вилоят санъат музейи уюштирди. Шу билан бирга, кўргазмада Айнабек Ўспановнинг “Туркистон тарихи” мавзуидаги китобининг тақдимоти ўтди.
Кўргазманинг очилишида зиёлилар, ижодкор ва санъат ихлосмандлари иштирок этди. Туркистон вилоят маданият бошқармасининг раҳбари Азимхан Қўйлибаев кеча соҳибининг ижоди ва меҳнатини юксак баҳолаб, унинг минтақада мусаввирлар мактабини шакллантираётганини таъкидлади. Туркистон вилоятида мусаввирликка қўллов кўрсатилиб, қатор тадбирлар ўтгани, таниқли рассомларнинг тадбирга ташриф буюришганини айтди.
“Туркистон тарихи” кўргазмасининг очилишида “Алаш” мукофоти ва “Барыс” ордени соҳиби Мархабат Байғут, Туркистон вилоят фахрийлар кенгашининг раиси Женисбек Мауленқулов, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, ҚР Санъат Академиясининг вице-президенти Ерлан Айтуаров ҳамда бошқа меҳмонлар сўзга чиқишди. Туркистонлик хонандалар жозибали қўшиқлари билан тадбирга файз киритишди. Туркистондаги кўргазмага муаллиф тарихий ва маънавий аҳамиятга эга 50га яқин асарларини олиб келибди. Шунингдек, минтақанинг таниқли шахслари портретлари, тарихий масканлари ҳам кўргазмадан ўрин олган.
Айнабек Ўспановнинг қаламига мансуб асарлар  Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Польша, Германия давлатларининг бир неча шаҳарларида санъатсеварлар эътиборига ҳавола этилган. Қозоғистоннинг олис туманларида ҳам кўргазма уюштирилади. Муаллиф маънавий қадриятларнинг йўқолиши, турмушдаги уйғунликнинг камайиши, миллатнинг туб томиридан айрилишини ўзининг суратлари орқали билдириб, она ватанни қадрлаш, тарихни қадрлашга даъват этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-23, 20:35 508
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.