26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқондаги коллеж – республикада биринчи

Саврон тумани Эски Иқон қишлоғидаги Серик Жумадиллаев раҳбарлик қилаётган ҳунар-таълимидаги кўп соҳали коллежнинг​ услубиятчи устози Аминжон Тошбоевдан ажойиб хушхабар олдик.
Мазкур муассасанинг дурадгорлик иши​ ихтисослиги бўйича​ иқтидорли талабаси Абдуқодир Ҳожиев Республика миқёсида ўтказилган “Worldskills Kazakhstan – 2021” чемпионатида​ мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги​ коллежлардан​ иштирок этган 600дан зиёд иштирокчи орасида дурадгорлик бўйича​ фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Туркистон вилояти ҳамда Саврон туманининг шарафини янада юксакларга кўтарди. Нуфузли мукофот пойтахтимиз Нур-Султан шаҳрида​ соҳибига​ тантанали равишда тақдим этилди. ​
 Абдуқодир Қудрат ўғлининг маҳоратини ошириб,​ улкан​ синовларга​ тайёрлаган устозлари – ўқув ишлаб чиқариш устаси​ Иззат​ Абдужаббор ўғли ҳамда Маулен Нажмиден​ шогирди эришган муваффақиятлардан мамнун. Ғолиб талаба Эски Иқондаги​ фахрий қурувчи, коллежнинг пойдеворини​ марҳум Муталлиб Йўлдошев билан бирга яратган нафақадаги устоз Абдужаббор Ҳожиевнинг​ невараси. Ташкил этилганига 20 йил тўлган коллеж тарихида республика миқёсидаги бундай залворли ютуқ бунга қадар​ бўлмаган. Жамоани юксак​ ғалаба билан​ муборакбод этамиз.
​ Коллеж директори Серик Жумадиллаев​ мулоқот чоғида​ келажакда​ бундай ютуқлар кўп​ бўлишини,​ жамоа​ биргаликда умуммақсад сари​ интилаётганлигини​ фахр ила таъкидлади.

Ш. Мадалиев, 2021-12-23, 20:54 420
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.