26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Заковатли ёшлар беллашуви

Тўнғич Президентимиз, Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш» дастурий мақоласини тарғибот қилиш, ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, давлатимизнинг ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан, истеъдодли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда келажак авлодни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли инсон сифатида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳиятларини ва ўз истеъдодларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида Сайрам туман “Ёшлар имконият маркази” ва Jas Otan ёшлар қаноти ҳамкорлигида “Эрудит” заковат ўйини  ўтди.
Тадбирда вилоят ва туман маслаҳати депутатлари, туман ҳокимлиги ва Nur Otan партияси ходимлари, ассамблея ва зиёлилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва умумтаълим мактаблари вакилларидан иборат 19 жамоа иштирок этди.
Ҳаяжон, қувонч, ғалаба шукуҳи, мағлубият алами таъмини татиган инсонлар куч синашди. Барча саҳна кўринишлари замирида ёшларни ватанпарварлик, инсонийлик, тинчлик ва дўстликка чорловчи ғоялар мужассам. Уларни теран нигоҳ билан кузатган ёшлар қалбида она  Ватанга муҳаббат туйғулари жўш уриши табиий. Айни пайтда йигит-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, четдан кириб келаётган “оммавий маданият”нинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз ифодасини топган.
Ғолиб жамоа ҳомийлар томонидан махсус кубок ва пул мукофоти  билан тақдирланди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2021-12-28, 20:54 302
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.