26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқлол – бебаҳо неъмат, тинчликнинг қадри беқиёс

Жамоавий хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Қозоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.
Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Жамоавий Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ЖХШТ) Жамоавий хавфсизлик кенгашининг онлайн тарзда ўтган навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиқиб, сўнгги кунлардаги вазиятни Мустақилликнинг 30 йилидаги энг оғир инқироз деб баҳолади.
– Ҳурматли ҳамкасблар, навбатдан ташқари саммитимизнинг ўтказилиши фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ. Январь ойида бир неча кун давомида Қозоғистон оғир инқирозни бошдан кечирди. Бу 30 йиллик мустақиллик тарихидаги энг катта инқироз эди. Умуман олганда, ташкилотимиз ҳеч қачон бундай реал таҳдидга дуч келмаган, – деди Давлат раҳбари. – Яқин келажакда Қозоғистон жаҳон ҳамжамиятининг ҳукмига мамлакатга қарши террорчилик тажовузи тайёрланганига оид қўшимча далилларни тақдим этади.
Ғалаёнлар пайтида намойишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий талаблари четга сурилиб, бузғунчиларнинг асосий мақсади – конституциявий тузумга путур етказиш, бошқарув институтларини йўқ қилиш, ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсади аён бўлди. Гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда.
Тадбир ниҳоясида Қасим-Жўмарт Тўқаев ЖХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.
– Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путинга ЖХШТ тинчликпарвар контингентини жўнатиш масаласини тушуниб, тезкорлик билан ҳал қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Владимир Владимирович, биз сиз билан мамлакатимизда содир этилган терактларнинг биринчи куниданоқ алоқадамиз, – деди Президент.
Шунингдек, у аъзо давлатларга сиёсий ва ҳарбий биродарликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2022-01-11, 04:30 539
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.