26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Парламент мажлисининг пленар мажлисида иштирок этди

ҚР Президенти кўчма мажлисгача Парламент Мажлисидаги сиёсий партиялар етакчилари олдида нутқ сўзлаб, ҚР Бош вазири лавозимига Алихан Смайиловнинг номзодини таклиф қилди.
Фракция етакчилари Алихан Смайиловнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.
Сўнг Қ. Тўқаев ҚР Конституцияси 44-моддасига мувофиқ Парламент Мажлиси эътиборига Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига Смайилов Алихан Асханулининг номзодини тавсия қилди.
– Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлашга розилик бериш учун Алихан Асханули Смайиловнинг номзодини Парламент Мажлиси эътиборига тавсия қиламан.
У тажрибали мутахассис, меҳнатсевар давлат хизматчиси. Статистика бўйича агентлик раиси, Президент ёрдамчиси, Молия вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритди. Қозоғистон иқтисодиёти келажаги ҳақида дунёқараши кучли. Аниқ режаси бор. Алихан Асханули Ҳукумат фаолиятини яхши билади. Ўзига юклатилган вазифаларни обрў билан амалга оширишига ишонаман, – деди Президент.
Сиёсий партиялар фракция раҳбарлари, Парламент Мажлиси депутатлари Алихан Смайиловнинг номзодини қўллаб-қувватлашди.
Таҳлиллардан сўнг овоз берилиб, Мажлис Президентнинг Алихан Смайиловни Ҳукумат раҳбари лавозимига тайинлаш бўйича таклифига розилик берди.
Кўчма мажлисда Қ. Тўқаев Алихан Смайиловни Бош вазир лавозимига тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

Akorda.kz, 2022-01-13, 04:45 928
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.