26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев коронавирус дардига қарши курашни кучайтиришни топширди

Туркистон вилоятида пандемия бошланганидан буён “COVID-19” дардига чалинган фуқарлар сони 16057 нафарга етди. Дарддан фориғ бўлганлар сони – 15699. Хавфли дардга қарши курашни кучайтириш масаласи Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев раислигида ўтган ҳафталик девон йиғилишида муҳокама қилинди. Туркистон вилояти жамоат соғлигини сақлаш бошқармасининг раҳбари Марат Пашимовнинг гапларига кўра, сўнгги 10 кун орасида коронавирусга чалинишнинг 269 ҳолати рўйхатга олинди. Шундан, 141 беморда дард белгили, 128 кишида аломатларсиз ўтмоқда. “Ҳозирги вақтда минтақада 156 киши коронавирусдан даволанмоқда, шундан 148 бемор инфекция стационарида, 18 бемор карантин станционарида соғлигини тиклашмоқда. 1 одам уй карантинида назоратга олинган. Вилоят бўйича ПЦР лабораторияларининг сони – 13, шундан давлат ПЦР лабораториялари сони – 9. Лабораторияларда ўтган кеча-кундузда 1648 одам текширилди. Сўнгги кеча-кундузда 55 КВИ рўйхатга олинди, шундан 22 бемор хасталикнинг аломатларсиз турига чалинган. Захирага 644 тўшак-ўрин режаланди. Аҳволни мутахассисларимиз қатъий назорат қилишмоқда”, деди Марат Пашимов.
Вилоятда коронавирусли инфекциянинг турли сценарийига мувофиқ, тўшак-ўринлар сонини 5610тагача кўпайтириш имконияти мавжуд. Ҳозирги вақтда Туркистон вилояти КВИ хасталиги кўрсаткичи бўйича “яшил” ҳудудда. Кундаликда рўйхатга олинаётган беморлар сони бўйича Туркистон вилояти республикада охирги ўринда турибди.
Минтақа раҳбари ҳозир Европа ва элимизнинг қатор минтақаларида коронавирус дардининг тез таралаётгани, эҳтиёт чораларини кучайтириш, эмлаш суръатини тушириб юбормаслик зарурлигини топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-15, 02:07 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.