26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқсилнинг олди олинади

Қозоғистон ва Россия оқсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов жорий қилди

Қозоғистон ва Россия оқсил касаллигига мойил бўлган ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда хомашёларни ташишни вақтинча чеклади, дея хабар беради ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 31 декабрда Россия Федерацияси Оренбург вилояти Беляев туманида оқсил касаллигининг қайд этилиши туфайли ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати қўмитаси томонидан ушбу вилоятдан республикага чорва молларининг барча турини, чорвачилик маҳсулотлари ва хомашё олиб киришга ҳамда транзитга чекловлар жорий этилгани ҳақида маълум қилди.
Бундан ташқари, 2022 йил 12 январдан бошлаб Россия Федерацияси Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати томонидан Қозоғистон Республикаси ҳудудидан оқсилга мойил бўлган тирик чорва моллари, чорвачилик маҳсулотлари, хомашё ва озуқаларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
 Россия Федерациясида рўйхатга олинган оқсил ўчоғининг бевосита давлат чегарасига яқинлигини инобатга олиб, вазирлик томонидан чегара ҳудудида эпизоотик мониторинг ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ҳудудлардаги ишчи гуруҳлари ветеринария маълумотнома марказида лаборатория текширувлари учун намуналар олмоқда. Қозоғистон Республикаси ветеринария хизмати томонидан олиб борилган ишлар якунлари ва натижалари бўйича тегишли чоралар кўрилади.

 

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати, 2022-01-20, 02:54 381
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.