26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли вакцинанинг 1 компоненти билан қамралди

Эмлаш кўрсаткичи бўйича Туркистон вилояти энг яхши учликда. Мутахассислар тадқиқотлари бўйича эмланган фуқаролар коронавирус касаллигидан тузалиш ҳолати анча енгил кечаётган экан.
Ҳозир вилоятда эмланиши зарур бўлган фуқаролар сони – 1046130 фуқарони ташкил этмоқда.
Эмлаш жараёни бошланган 2021 йил февраль ойидан  бугунги кунга қадар вакцинанинг 1 компонентини  туркистонликларнинг деярли ҳаммаси қабул қилишди. Иккинчи компонентни олганлар сони эса 1034440 кишини ташкил этмоқда. Лекин ушбу кўрсаткичлар жорий этилган карантин талабларига риоя қилмаслик керак, деган маънони англатмайди. 15 январдан эътиборан Туркистон вилояти “яшил ҳудуд”дан “сариқ ҳудуд”га ўтди. Соғликни сақлаш ва эпидемиология соҳаси ходимлари аҳолини қайта эмлаш жараёнига чорлашмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, айрим вакциналар вақт ўтиши билан кучини йўқотиш хусусиятига эга экан. Масалан, коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиб туриш зарур. Ревакцинация эса фақат битта доза билан амалга оширилади. Айни пайтда Туркистон вилоятида қайта эмланганлар сони 58809 нафарни ташкил этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-20, 03:03 186
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.