26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибош чирой очмоқда

Ўтган йили Тулкибош туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида залворли ишлар амалга оширилди.
Туман ҳокими Нурлан Байғутнинг аҳоли олдида берган ҳисоботи чоғида фуқаролар туманда ёшлар маданий ҳордиқ чиқарадиган масканлар йўқлиги тўғрисида бир неча бор мурожаат қилишган эди. Аҳоли мурожаатини қаноатлантириш мақсадида, туман ҳокимининг бевосита ташаббуси билан туман марказида “Менинг Тулкибошим” дам олиш маскани ташкил қилиниб, “Тўнғич Президент” ва “Марказий” истироҳат боғлари таъмирланди. Маданий ҳордиқ масканларида фавворалар, болалар ўйин майдончалари ва стрит воркаутлар барпо этилди. Турли кўринишдаги тунги чироқлар эса дам олувчиларга ўзгача завқ бағишламоқда.
Ободонлаштириш ишлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда. Аҳоли зич жойлашган Тулкибош ва Састўбе аҳоли манзилларида ҳам болалар майдончаси ва стрит воркаутлар фойдаланишга топширилди. Жабағи қишлоғининг киравериши ва Т. Рисқулов қишлоғининг шарқий дарвозасида қишлоқ номлари ёзилган равоқлар бунёд этилди. Пандемия даврида жонларини гаровга қўйиб, фидокорона меҳнат қилган шифокорларни улуғлаш мақсадида “Шифокорлар хиёбони” қад ростлаганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-20, 03:12 332
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.