26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли даромадини ошириш йўлида

Ҳукумат, биринчи навбатда, жуда кўп бошқарув тузилмаларини қисқартириш билан шуғулланиши керак, деди Президент.
Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат ва халқ манфаатлари йўлида даромадларни кўпайтириш учун  “Самұрық-Қазына» ва Ҳукумат ўртасидаги муносабатлар тавсифини ўзгартириш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Президентнинг фикрича, Ҳукумат биринчи навбатда, ҳаддан ташқари кўп бўлган бошқарув тузилмаларини қисқартириш билан шуғулланиши керак.
“Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматдан иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида чинакам рақобат муҳитини яратиш, жамғарма ва миллий компанияларнинг харид тизимларида шаффофликни
таъминлашни талаб қилди”, деди Берик Уали.
Давлат раҳбарининг фикрича, давлат иқтисодиётга ортиқча аралашмаслиги ва шу муносабат билан “Самұрық-Қазына” aктивларини хусусийлаштиришни фаоллаштириши керак.
Шу муносабат билан хусусийлаштиришда шаффофликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бусиз иқтисодиётни қайта қуриш мумкин эмас.
Президент Ҳукумат ва Хусусийлаштириш давлат комиссиясидан аниқ таклиф ва чора-тадбирлар кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент 11 январь куни Парламентнинг ялпи мажлисида “Самұрық-Қазына” жамғармаси фаолиятини тўлиқ ўзгартириш зарурлигини айтган эди.
Жамғарманинг портфель компаниялари – миллий иқтисодиётнинг таянчи ҳисобланади. Бинобарин, эндиликда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш вазифаларини бажариш ва маблағини мамлакат манфаати йўлида йўналтириш жамғарма фаолиятига боғлиқ.

2022-01-20, 03:20 222
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.