26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорамол сони ортмоқда

Туркистон вилояти, Сауран туманининг асосий соҳаси – қишлоқ хўжалиги. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантиришга ҳам катта аҳамият берилмоқда. 2021 йил ноябрь ойи натижасига кўра туманда мол сони кўпайиб, маҳсулот кўлами ортиб бормоқда. Таъкидлаб айтганда, 2020 йилнинг шу даври билан таққослаганда Саврон туманида йирик қорамол сони 12,6 фоизга ортиб, 87 794тага етди. Туманда қора молдан ташқари 467 996 қўй-эчки, 15 667 бош йилқи, 3 313 бош туя, 139 548 парранда бор.
2021 йили чорва ва парранда барча турларининг тирик вазнда кушхонага ўтказилгани 12 148,8 тоннани ташкил этди. Шунингдек, 829,2 тонна қўй жуни қирқилиб, ўсим 8 фоизни ташкил қилди.
Уч томонлама шартномага мувофиқ 653 бош она туя сотиб олинди, 23 011 бош зотдор ғунажин уруғлантирилиб, 8 858 бош буқа мол бўрдоқилаш майдонига ўтказилди. Балиқчилик хўжалигида йил натижаси бўйича балиқ маҳсулоти етиштириш 745 тоннани ташкил қилди. Шундай қилиб, туманда чорвачиликни ривожлантириш борасидаги топшириқлар ортиғи билан бажарилмоқда.
Туман бўйича 2021-2022 йилги чорва қишлови учун зарур 308,2 тонна озуқа жамғариш зарур бўлса, режа 330,2 тоннага, 107 фоизга бажарилган. Шунингдек, беда 96,7 минг тонна, пичан – 7,9 минг тонна, сомон – 5,0 минг тонна, дағал хашак – 220,6 минг тонна жамғарилган.
Ҳозирги вақтда озуқани тежаш мақсадида моллар қишлоқ хўжалиги экинлари йиғиб-териб олинган майдонларда боқиляпти.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-21, 01:41 198
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.