26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон спиртли ичимликларсиз шаҳарга айланадими?

Вилоят дин ишлари бошқармаси “Дин масалаларини тадқиқ қилиш маркази” ДКК директорининг ўринбосари Медет Музаппарули Халиқов газетамиз меҳмони. У билан суҳбатимиз жамиятда кўпчиликни қизиқтираётган мавзуларга бағишланди.
– Бугунги кунда Туркистон шаҳрини спиртли ичимликларсиз шаҳарга айлантириш ғояси қизғин муҳокамада. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
– Спиртли ичимликсиз шаҳар ғоясини тўлиқ қўллайман. Негаки, бирорта шаҳар ҳақида гап кетар экан, у инсон тафаккурида аниқ фикр, манзара, маданий ўчоқ билан уйғунлашган ҳолатда намоён бўлади. Париж деганда Эйфель минораси, Истанбул деганда – денгиз, унинг устидаги ажойиб кўприклар, Дубай – осмонўпар бинолар, Нур-Султан – Байтерек улуғвор ёдгорлиги кўз олдимизда гавдаланади. Туркий оламнинг маънавий пойтахти Туркистон – маънавият маркази дейилганда, дарҳол зиёрат маскани, муқаддас шаҳарда яшайдиган маънавиятли, иймонли ёшлар кўз ўнгимизда гавдаланиши табиий ҳол бўлиши керак. Бунинг учун ҳар қандай спиртли ичимлик, гиёҳванд моддаларни шаҳарга олиб кирмаслик ўта муҳим. Ёшларни бу иллатлар таъсирига тушиб қолишдан асрашимиз зарур.   
– Бу хайрли ташаббусни амалга ошириш учун қандай чора-тадбирларни тавсия этган бўлардингиз?
– Ароқ ёки бошқа маст қилувчи ичимликлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорларга оқсоқолларимиз мурожаат қилиб, моддий даромадни эмас, маънавий фойдани кўзлаб, яшашлари зарурлигини уқтиришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, пиёнисталик, гиёҳвандликнинг кишилар соғлиги, оила иқтисодиёти, одоб-ахлоққа, умуман, ҳаётнинг барча соҳаларига солаётган таҳдиди кун сайин ортмоқда. Шаҳарда бир йил ичида бўлмаса-да, йиллар давомида бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилса, албатта натижа бўлади. Спиртли ичимликлар жамиятимизда шу қадар чуқур илдиз отганки, ундан қутулиш анча мушкул. Шу боис ҳамма тадбиркорлар бирдек бўлмаса-да, босқичма-босқич бу зарарли ишдан ўзларини тийсалар, ниятларимиз рўёбга чиқиши муқаррар. Қолаверса, боболаримиз ароқсиз яшашди-ку, мана шу қадриятни яна тикласак, ҳеч ёмон бўлмайди.       
– Минтақадаги диний вазият, диний адабиёт ва мақолаларга изоҳ бериб ўтсангиз.
– Диний адабиёт атрофида гап-сўз кўп. Негаки, юртимизда динни таниб-билишга интилувчилар сони кўпайди, дин маънавий ҳаётимизнинг асосига айланиб бормоқда. Қолаверса, бошқа мамлакатлардаги диний аҳвол, шунингдек, элимиздаги «янги диний» ҳаракатлар давлатимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётига ҳам таъсири кучли бўлмоқда. Турли  дин ва конфессиялар эътиқодида бўлган фуқаролар ҳамда ташкилотларнинг фаолияти, уларнинг ҳокимият, фуқаролар жамияти билан муносабатлари бевосита мамлакатдаги диний аҳволимизни ифодалайди.
Диний аҳвол  икки даражадан иборат. Биринчиси, умумий-оммавий даражадаги диний тафаккур, иккинчиси – олий диний институтлар даражаси. Иккинчиси тушунарли, шунинг учун келинг, биринчисини таҳлил қилайлик, бу ҳолат Мустақилликнинг дастлабки йилларида ёшларимизнинг масжид ва диний ибодатхонага мунтазам қатнаб, диний саводхонлигини ошириш орқали келган бўлса, эндиликда бу вазият ахборот воситалари, китоблар, интернет манбаларининг диний таълимот бериш майдонига айланиши оқибатида юзага келди. Хорижда таҳсил олган ҳамюрт ёшларимиз ўзлаштирган билимларини дуруст санаб, Қозоғистоннинг диний маконида арабий, туркий, эскича мактабларда ўз ўрнига эга бўла бошлашди. Қолаверса, булардан ташқари, араб, турк, ўзбек тилидаги диний китоблар қозоқ тилига таржима қилина бошлади. Мана шу ерда анча долзарб муаммолар ҳам бўй кўрсатди.
– Жумладан, қайсилар?
– Бузғунчи ақида ва ҳаракатларни назарда тутмоқдаман.
Дарвоқе, ҚР Дин ишлари агентлиги 2013 йилда махсус буйруқ чиқариб, диний мазмунга эга барча ахборот воситаларини аниқ белгилаб берди. Унга кўра, диний адабиётга – диний мазмундаги турли-туман китоблардан ташқари, барча ахборот бюллетенлари-ю, буклетлар, ҳаттоки, тақвимлар ҳам киради. Уларнинг барчаси диншунослик таҳлилидан ўтиб, ижобий хулоса олишлари шарт. Ушбу босқичдан ўтган диний адабиёт, ахборот ва маълумотларгина қонуний ҳисобланади. Энди диний мазмундаги ахборот воситаларини ҳуқуқий шахслар, тадбиркорлар истаган вақтда Қозоғистон ҳудудига олиб кела оладими, деган ҳақли саволга жавоб берай.
Қозоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, хориждан олиб келинадиган товар-маҳсулотларга диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлган диний бирлашмаларгина бу иш билан шуғуллана олади. Бугунги кунда Туркистон вилояти Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош бўлгани учун айрим фуқароларимиз ўзлари билан бирга турли диний мазмундаги адабиётларни олиб ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Энди уларга қонун даражасида чора кўриладими, деган савол туғилиши табиий. Агар дуч келган фуқаро диний мазмундаги китоб савдоси билан ноқонуний шуғулланса, у ҚР Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида кодексининг 490-моддаси, 1-3 банди (диний адабиётни ва диний мазмундаги бошқа материалларни, диний мақсаддаги буюмларни  олиб келиш, тайёрлаш, нашр қилиш, ва тарқатиш) билан судланиши мумкин ёки 50 ОҲК миқдорида жарима билан жазоланади.
– Қонунга мувофиқ келтирилган диний китоблар қай тарзда оммага тақдим этилади?
– Агар  диний экспертиза – давлат андазасига мувофиқ тақдим этиладиган бўлса (экспертиза пулли, ваколатли орган – дин ишлари бўйича бошқарма), биринчи навбатда асл нусханинг қозоқ ёки рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан қўшиб тақдим этилади. Материаллар йиғилган, нуқсонсиз ва бузилмаган ҳолда тақдим этилади. Шахсий фойдаланиш мақсадида харид қилинган китобларни олиб ўтиш эса божхона тартиби билан амалга оширилади. Яъни улар учун белгиланган миқдорий чеклов – бир донадан ошмаслиги керак. Бугунги кунда ҳар ойда 1 мартадан кўп бўлмаган миқдорда шахсий фойдаланиш мақсадида диний китобларни олиб киришга рухсат этилган.
– Суҳбат учун раҳмат!

Н. МАВЛОНОВА, 2022-01-21, 23:44 211
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.