26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқимизнинг мустаҳкам қалқони

Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан кенгаш ўтказди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Мурат Бектановни Мудофаа вазири лавозимидан озод қилиш ва бу лавозимга Руслан Жақсилиқовни тайинлаш ҳақидаги Фармонларни имзолади. Қ. Тўқаев янги вазир ҳарбий хизматчи бўлганини, Алмати Олий ҳарбий қўмондонлик билим юртида махсус маълумотга эга бўлиб,  Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штабининг Ҳарбий академиясида ўқишни давом эттирганини таъкидлади.
Қасим-Жўмарт Тўқаев Қуролли Кучларга юксак масъулият юкланишини  таъкидлади.
– Aрмия Мустақиллигимизнинг таянчи бўлиши, давлат манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Январь воқеалари пайтида Қуролли Кучлар зиммаларига юкланган вазифаларни бажара олмади. Aрмиямиз қўмондонлик-штаб ва ҳарбий ўқув машғулотларида ижобий натижаларни кўрсатган бўлса-да, ўта муҳим паллада унинг салоҳиятидан фойдалана олмадик. Натижада, ташқаридан ёрдам чақиришга мажбур бўлдик, – деди Олий Бош Қўмондон.
Президент Қозоғистонда тинчликпарварлик миссиясини якунлаган ЖХШТ контингенти фаолиятига юксак баҳо берди.
– ЖХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга қисқа муддатда етиб келди ва мудофаа кучлари вазифасини бажарди, – деди Давлат раҳбари.
Президент геосиёсий вазият ва минтақавий миқёсдаги долзарб вазифалар  Қозоғистон Қуролли Кучларининг ҳарбий тайёргарлигини тубдан оширишни талаб қилишини таъкидлади.
Олий Бош Қўмондоннинг фикрича, биринчи навбатда, мамлакат раҳбариятини ташқи ва ички таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида ва аниқ маълумотлар билан таъминлаши лозим бўлган ҳарбий разведкани кучайтириш зарур. Давлат раҳбарининг Фармонига мувофиқ ташкил этиладиган махсус тезкор қўшинлар раҳбариятига муҳим вазифа юкланади.
Қасим-Жўмарт Тўқаев қурол сақлаш жойларида фавқулодда вазиятлар такрорланишининг олдини олиш зарурлигини эслатди. Шу муносабат билан Президент қурол-яроғ хавфсизлигини таъминлаш, кейинчалик сақлаш учун яроқсиз ва хавфли қуролларни зарарсизлантириш юзасидан чора-тадбирларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Қозоғистон армиясининг техник ва жанговар ускуналарини янгилаш юзасидан ҳам топшириқ берди.
– Aрмиядаги қуролларнинг аксарияти Шўролар давридан қолган 30-50 йиллик техникалардир. Эскирган ускуналарнинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, уларни янгилаш юзасидан  шошилинч чоралар кўриш керак. Қуролли Кучлар замонавий ва юқори технологияли қурол ва ҳарбий техника билан таъминланиши керак. Кўрилган чоралар тизимли бўлиши лозим. Қурол-яроғ ва ҳарбий техникани таъмирловчи ва уларга хизмат кўрсатадиган маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш зарур, – деди Бош қўмондон.
Президент армиянинг тезкорлик салоҳиятини ошириш, ҳарбий-транспорт самолётларини  кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Қасим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилиш режасини қайта кўриб чиқиш ва январь воқеалари сабоқларини ҳисобга олган ҳолда Қуролли Кучларда кадрлар салоҳиятини ошириш чораларини кўриш юзасидан қатор  топшириқлар  берди.
Тадбирда  Руслан Жақсилиқов Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири сифатида қасамёд қилди. Кенгаш якунида Президент янги вазир ва Мудофаа вазирлиги шахсий таркибига омад тилади.                             

Akorda.kz, 2022-01-22, 01:09 247
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.