26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Автомобиль йўллари тозаланмоқда

Туркистон вилоятида вилоят аҳамиятига молик йўлларни қордан тозалаш ва яхмалак устига туз, қум ва инертли ашёлар аралашмасини сепиш ишлари жадал амалга оширилди.
18-19 январь кунлари вилоят йўлларига 933750 кв.м. аралашма сепилди. Умуман қиш мавсуми учун 8500 куб.м. қум, 675 тонна инерт ашё тайёрлаб қўйилган. Йўлларни қишқи мавсумда тартибга келтириб туриш учун 354 ишчи, 125 махсус техника сафарбар этилди.
2021 йил 23 ноябрдан эътиборан республика аҳамиятига эга 321 км. автойўл пулли бўлди. Ҳақ тўланадиган йўлларни тартибга келтириб туриш ишлари “Шимкент – Тошкент”, “Шимкент – Тараз” йўналишлари бўйича олиб борилмоқда ва уларни “ШымкентСпецКомплекс” МЧБ олиб бормоқда. “Шимкент – Қизилўрда” йўналишида “South Road” МЧБ ишласа, қолган 402,1 км.да «Қазақавтожол» МЧБ ишчилари тер тўкмоқда.
Қишки мавсумда хавфли ҳисобланган  автойўлларга 4та иситиш бекатлари қўйилиб, улар Байдибек туманидаги “Қошқарата – Жарықбас – Бірлік” йўлидаги “Шыбықбел”, “Ұланбел – Созақ – Шаян – Екпенді” йўлидаги “Одаманбұлақ” бекатлари.
Шунингдек Сўзоқ туманидаги “Таскўмирсай” иситиш бекати. Ушбу бекатлар бир вақтнинг ўзида 30 одамни қабул қила олади. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари ва 68 тонна кўмир билан таъминланган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-01-22, 02:12 592
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.