26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
19 хил озиқ-овқат баҳоси назорат остида

Вилоятимизда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини асоссиз оширмаслик бўйича ишлар кундалик назоратда. 2022 йилнинг 19 январидаги ҳолат бўйича, 19та маҳсулот турининг (нон, гуруч, гречка, макарон, мол гўшти, қатиқ, товуқ гўшти, творог, тухум, сариёғ, кунгабоқар ёғи, карам, пиёз, сабзи, картошка, шакар, туз, сут, ун) нархи барқарор. Туман, шаҳарлардаги тезкор гуруҳлар ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бўйича ишларни пухта бажармоқда.
Туркистон вилояти бўйича ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосининг кўтарилиши юзасидан хабар бериш учун мурожаатлар қабулланмоқда. Вилоят бўйича нарх-наво оширилган ҳолатда 8 (72533) 5-97-79 ва 8702-465-20-11 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари, тегишли бошқарма байрам ва дам олиш кунлари сайёр савдо ўринларини ташкил этади. Шу усулда аҳолига 26,5 миллион тенгелик 57 тонна маҳсулот арзон нархда сотилди.
Давлат раҳбарининг ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини созлаш топшириғига мувофиқ, Туркистон вилояти ҳокимлиги орқали “Айланма схемаси” доирасида маҳсулот етиштирувчиларга жами 640 миллион тенге берилди. Шунга мувофиқ, “Magnum Cash&Carry” ва бошқа бир қанча савдо ўринларида маҳсулотлар бозор нархидан 10-15 фоиз арзон баҳода сотилмоқда. Баҳонинг асоссиз кўтарилишининг олдини олиш мақсадида, йирик савдо ўринлари, дўконлар ва оммабоп бозорлар билан вилоят миқёсида 1098та меморандум имзоланди.
Вилоят ҳокимлиги, Туркистон шаҳри ҳокимлиги, вилоят статистика бошқармаси, вилоят рақобатбардошликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш департаменти ҳамкорликда қабул қилган тегишли чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқатларнинг сунъий тақчиллиги сезилмайди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-22, 02:13 286
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.