26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаётга айлансин, эзгу ниятлар!

Болалик... Беғубор онлар... Кўкка қўлинг чўзсанг етади, гўё. Фақат битта масала – шунчаки бўйинг етмайди. Улғаясан, бўйинг ўсди деганда, қўлинг етмагани алам қиларкан...
Мавзуни болалик хотиралардан бошламоқчиман. Мактабда устозимиз келажакда ким бўлишимиз ҳақида баён ёзиб келинглар, деганда, синфдошларим ўз орзуларини қоғозга туширишди. Мен журналист бўлишни орзу қилганман. Эришдим, шукур. Лекин, синфимизда фазогир, учувчи, раҳбар бўлишни орзу қилганлар мақсадга эриша олмади. Бунга нима сабаб?
2020 йил SILKWAY халқаро университетини тамомлаган эскииқонлик Умида Сатторхонова қизил дипломини кўтариб, иш сўраб бормаган жойи қолмаган. “Ёшлар амалиёти” ва “Ақылы қоғам” давлат дастурлари доирасида 6 ойлик ва бир йиллик ишга кирган, лекин муддат тугагач, яна ишсизлар қаторида қолганини айтди. “Руҳшунослик соҳаси болалик орзуларимдан бири. Ўзимни одамларга ёрдам бериш касбида кўра оламан ва яхши уддалайман деб ўйлайман. Аммо, бугунги ишсизлигим келажакка умидларимни сўндирмоқда. Чунки, иш тополмай юрган йилларим ўзимни бошқа соҳаларда кўп синадим. Дипломимни кўтариб, иш сўраб мактабларга бордим. “Керак бўлса чақирамиз” ёки “меҳнат тажрибангиз йўқ” каби турли баҳоналар билан қайтаришди. Қаерга боришни, кимдан ёрдам сўрашни ҳам билмайман”, дейди у. Сайрамлик Мафтуна Абдурасулова эса ўтган йилнинг июнь ойида академик
А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетини тамомлаб, болалар боғчаси-ю, мактабларнинг эшигини қоққан. “Қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси” соҳаси бўйича иш сўраб борган Мафтунани боғча мудираси бизга рус тилли ходима керак”, деган баҳона билан қайтарган. Бўлажак ёш педагогга “Ёшлар амалиёти” давлат дастури ҳам ёрдам бермаган. “Оиламизда фақат турмуш ўртоғим ишлайди. Мен эса уч нафар фарзандим билан уйдаман. Давлат дастури доирасида иш сўраб борсам, боламни кичкина, деб, ишга қабул қилишмаяпти. Оиламизни асраш учун пул керак, пул топиш учун эса ишлаш жоиз. 2та диплом билан уйда ўтирибман, ишлагим келади!” дейди у.
Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида ишсизлар кўп. Аҳолининг 5,1 фоизи ёки қарийб 42 минг киши ишсиз. Сир эмаски, юқорида қайд этилганидек, икки қўлга бир курак топа олмаганлар қаторида қўш дипломлилар ҳам бор. Уларнинг баъзилари бугунги кунда бозорда савдо қилаётган бўлса, баъзилари шахсий автомашинасида йўловчи ташиб, кун кўришмоқда. Улар доимий ишнинг маоши озлигини айтса, баъзилари ишга кириш учун таниш-билиш ва катта миқдорда пул кераклигини яширмади. Болалик орзулари амалга ошмаслигининг эса асосий уч сабаби бор экан. Ижтимоий саволнома натижаларига кўра, уларнинг 23,5 фоизи – улғайгач, болаликдаги орзуларига қизиқмай қолган, 22,9 фоизи – касбини ота-онаси танлаган, 23,5 фоизи – ўзи ёқтирган соҳа бўйича ўқишга кира олмаган. Мутахассислиги бўйича иш топа олмаганлар эса 7,6 фоизни ташкил этади.
Ишсизликни бартараф этиш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшлар учун катта имкониятлар мавжуд. Хусусан, “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришга мўлжалланган «Меҳнат» дастури. Ундан кўзланган мақсад – самарали бандликка кўмаклашиш ва фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишдан иборат. Мазкур дастур доирасида тўрт йўналиш бўйича иш олиб борилмоқда:
1. «Меҳнат» дастури иштирокчиларини техник ва касб-ҳунар таълими ҳамда қисқа муддатли касб-ҳунар таълими билан таъминлаш.
2. Оммавий тадбиркорликни ривожлантириш.
3. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат заҳираларининг ҳаркатчанлигини ошириш орқали меҳнат бозорини ривожлантириш.
4. «Ёшлар – эл таянчи» миллий лойиҳасининг мажмуавий чора-тадбирларини амалга ошириш.
Таъкидлаш жоизки, Давлат дастурининг иштирокчилари 29 ёшгача бўлган ишсизлар.
Ўқишни тамомлаган, лекин ҳали тажрибаси йўқ, меҳнат бозорини кўрмаган ёшлар учун боши берк кўчадан чиқишнинг яна бир йўли – ёшлар амалиёти. Унда 29 ёшгача бўлган, ўқишни тамомлаганига 3 йилдан ошмаган ёшлар, ҳатто мактаб ёки коллежни тамомлаганлар ҳам иштирок этишлари мумкин. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, ёшлар амалиёти доирасида фуқароларнинг ярми доимий иш билан таъминланади.
Ишга жойлаша олмаганлар учун бандлик маркази бошқа қатор имкониятларни тақдим этади. Таъбир жоиз бўлса, бошқа муассасага юборади ёки «Меҳнат» электрон биржасига мурожаат қилиш мумкин. Бундан ташқари, кичик бизнес учун давлат грантини олиш каби давлат ёрдамининг яна бир тури мавжуд.
Ёшлар амалиётида иш тажрибаси тўплашни истаганлар учун яна бир имконият бор. Бу – «Дастлабки иш жойи» дастури. Яъни, фуқаро ўзи танлаган муассасада иккинчи марта ишлаши ва тажрибасини ошириши мумкин. Лойиҳада «Дастлабки иш жойи» шартлари бўйича иш излаётган битирувчилар, шунингдек, 29 ёшгача бўлган ишсиз ёшлар, шу жумладан, NЕЕТ тоифасидаги ёшлар синовдан ўтказилади. Дастлабки иш ўрнига жойлашишда кўп болали ёки кам таъминланган оилалар фарзандларига, шунингдек, ногирон, лекин меҳнатга лаёқатли шахсларга устуворлик берилади.
Ҳаётда юксак муваффақиятларга эришган инсонларга назар ташлар экансиз, муваффақият калити дорилфунунни тамомлашдан иборат эмас, балки чинакам билим, изланиш, ўз-ўзини такомиллаштириш, касбий маҳоратини ошириб боришда эканлигига амин бўласиз. Билим, қобилият – битмас-туганмас бойликдир. Ундан тўғри фойдаланиб, кўзлаган мақсад сари интилганлар учун «иложсиз» ишнинг ўзи йўқлигини тушунасиз. Шундай экан, элдан қолмай, дипломга эмас, салоҳиятингизга ишониб ишга киришайлик, азиз замондошлар!

Майсара САФАРОВА, 2022-01-29, 02:51 401
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.