26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тез ёрдам хизматга шай

Вилоят бўйича 140та тез ёрдам бригадалари фаолият кўрсатмоқда. Жами шаҳар ва туманларда 22та станция, 1та тезкор ҳамда 1та тиббий авиация бўлимлари мавжуд. Уларда 36та тиббий ва 104та фельдшерлик бригада хизмат кўрсатади. Бу ҳақда вилоят тез тиббий ёрдам станцияси раҳбарининг ўринбосари Ақайша Аманжўлова ОАВ вакиллари билан ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Мазкур муассасада 177та санитар автотранспорти хизматга шай. Тез тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш учун улар дефибриллятор, кардиостимулятор, кардиоверсия, кардиомонитор, электрокардиограф, ЎСВ, кислородли ва электрли, механикавий сўрғич воситалари билан жиҳозланган.
Ташкил этилган матбуот сафари доирасида ОАВ вакиллари Туркистон шаҳар марказий касалхонасининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бош шифокор Жанбўлат Дилдабековнинг айтишича, касалхонада 340та ўрин мавжуд. Муассаса компьютерли томограф, рентген, алоҳида тиббий газ станциясига эга, 2-3 беморга мўлжалланган палаталар эса марказлаштирилган кислород, ичимли сув билан таъминланган. Бу ерда 150 нафар малакали мутахассис хизмат кўрсатмоқда.
Касалхона таркибида 12 клиника, параклиника бўлимлар, шунингдек, клиника, бактериологиявий, сериологиявий лабраториялар, эндоскопия, УТТ, рентген, КТ хоналари, дорихона мавжуд. Қўшимча равишда урология, оториноларинголия, пульмонология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари хизмат кўрсатади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-02-10, 01:47 485
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.