26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Номи бору, ўзи йўқ

Туркистон вилоятидаги айрим хусусий болалар боғчалари ёпилган бўлса-да, “ишлаяпмиз” деб даъво қилиб, давлат хазинасидан маблағ олиб келган. Махсус тузилган мониторинг гуруҳи юритган таҳлил натижаси мана шундай номи бору, ўзи йўқ 123та муассаса мавжудлигини аниқлади.
2018 йилда мамлакат бош ўқитувчиси мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жон бошига маблағ ажратишни йўлга қўйган эди. Бундай қадамга мажбур қилган сабаб – аҳоли зич жойлашган минтақаларда болалар боғчаларининг етишмаслиги эди. Бироқ, хусусий болалар боғчаси очиб, давлат харидидан маблағ олган айрим баднафс тадбиркорлар бу ислоҳотдан тўғри фойдалана олмадилар.
Бугунги кунда болалар боғчалари учун қатор имтиёзлар мавжуд. Масалан, санитария-эпидемиология назорати қўмитаси мактабгача муассасаларга қўйиладиган талабларни енгиллаштирса, Президент Қ. Тўқаев ташаббуси билан 2020 йилдан буён улар 3 йил давомида солиқ тўлашдан озод этилди. Шунингдек, Таълим ва фан вазирлигининг 122-фармойишига мувофиқ болалар боғчалари йилига 1 мартагина текширилади. Бунда ҳам ҳуқуқий шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотнома, муассасадаги кўчмас мулкка оид ҳужжат ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатадиган ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси – атиги учта ҳужжат онлайн тартибда текширилади.
Умуман, минтақа болалар боғчаларидаги қонунбузарликлар пандемия даврида бошланган. Чунки, хавфли дард туфайли белгиланган текширувлар ҳам қисқартирилган эди. Лекин, болалар боғчаларининг фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун давлат томонидан тегишли маблағ ажратиб турилган. Айрим чўнтагини қаппайтиришни кўзлаган болалар боғчаси раҳбарлари буни инобатга олмай болалар сонини кўпайтириб, сохта маълумотлар бериб туришган. Натижада молия танқислиги юзага келиб, маблағ кечиктирилгач, болалар боғчаларининг раҳбарлари шов-шув кўтара бошлашди.
Қозоғистон узлуксиз таълим ҳамжамиятининг вилоят филиали директори Дилдор Ҳабибованинг айтишича, минтақамизда ушбу кунга қадар жон бошига ажратилган маблағ тўланмаган. Аксинча, энг кам миқдордаги ҳақ тўланган. Чунончи, бошқа ҳудудлардаги қишлоқларда ҳар болага 45 минг тенге, шаҳарда  – 41 минг тенге тўланса, бизда 25 минг тенгедан тўланади.
 Вилоятимизда юзага келган ушбу долзарб муаммони ҳал этишга киришиб, вилоят ҳокимлиги девони аъзолари мониторинг ишлари олиб боришди. Натижада айрим боғчаларнинг ноқонуний фаолият юритаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов туман таълим бўлими раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилди.
– Айрим тадбиркорлар ишончни оқламай, турли қонунбузарликларга йўл қўйган. Бунга нима дейсизлар: рўйхатдаги болалар боғчада йўқ. Ахир, улар учун давлат қанча маблағ сарфлади. Айрим боғчаларда болалар бир хонада ҳам ўйнаб, ҳам овқатланиб, ҳатто ҳожатхона сифатида фойдаланган ҳолатлар ҳам аниқланди, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.
Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари
Р. Жўлаевнинг таъкидлашича, булар кўзга яққол ташланадиган камчиликлар. Унга кўра, қандай ҳуқуқлар бузилгани, қандай қонунбузарликлар борлигини ваколатли органлар аниқлайди. Ушбу мониторинг натижалари республика иқтисодий тергов-текширув хизматига жўнатилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар кўп ўрин олган тўртта тумандаги инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимлари раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Мазкур соҳага масъул бўлган раҳбарга қатъий ҳайфсан эълон қилиниб, бошқа айбдорлар ҳам интизомий жавобгарликка тортилмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2022-02-12, 04:45 407
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.